PDF WORD

Мусулмонлар яшайдиган юртга саёҳат учун сафар қилиш

Мусулмонлар яшайдиган юртга саёҳат учун сафар қилиш

Савол: Ислом динига амал қилинмайдиган юртга, насроний ёки динсиз бўлган мамалакатга сафар қилишнинг ҳукми ҳақида (нима дейсиз)? У ерга саёҳат учун сафар қилишлик билан даволаниш, илм талабида ва шунга ўхшаш сабаблар билан сафар қилиш орасида фарқ борми?

Жавоб: Куфр юртларига сафар қилиш жоиз эмас. Чунки бу иймон ва аҳлоққа таҳдид солади. Шунингдек бу мўминлар ва кофирларнинг аралашувига ва улар орасида яшашга олиб келади. Бироқ агар бундай давлатларга сафар қилиш учун жиддий сабаб бўлса, масалан, исломий юртларда имкони бўлмаган даволаниш учун, ёки ўқишга, ёки тижоратга (борилса), унда жоиз бўлади. Шарти мўмин киши ислом қоидаларига амал қилиши ва ўша давлатда динни қоим қилиши керак. Куфр юртида қолишга эҳтиёж йўқолганида дарҳол мусулмонлар юртига қайтиб келиш керак.

Саёҳат учун сафар қилишлик жоиз эмас. Чунки мусулмонда унга эҳтиёж йўқ. У (саёҳат)лар, дини ва эътиқодига хавфи бўлган сафарлардаги зарардан устун бўлган ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас.

Савол: Зино, хамр ва шу каби бузуқлик ва катта гуноҳлар кенг тарқалган мусулмон ўлкаларга сафар қилишнинг ҳукми нима?

Жавоб: Исломий юртлар – шариат қонунлари билан ҳукм қилинадиган юртлардир. Мусулмонлар яшайдиган, аммо шариат қонунлари билан бошқарилмайдиган жойлар исломий ҳисобланмайди. Агар қачондир исломий бўлган юртларда фасод ва бузуқлик кенг тарқалган бўлса, ўша ёмонликка йўлиқмаслик учун у ерга бормаслик керак. Ноисломий юртларга келсак, аввалги саволда у ерга боришнинг ҳукмини тушунтириб ўтдик.

Савол: Инглиз тилини ўрганиш ёки ёзги таътилларда дам олиш учун фарзандларини чет элга юбораётган оталарга нима деб насиҳат қиласиз?

Жавоб: Менинг насиҳатим – фарзандларингиз борасида Аллоҳдан қўрқинг. Чунки уларнинг фарзандлари – Қиёмат куни улар ҳақида сўраладиган омонатдир. Фарзандларни тўғри йўлдан адашиб қолишлари мумкин бўлган куфр ва маъсият диёрига юборишлик билан уларни хатарга йўлиқтириш мумкин эмас. Агар инглиз тилини ўрганишда зарурат бўлса, буни фарзандларни куфр юртига юбормай, ўз юртида қилса бўлади. Саёҳат сафарларида иш янада жиддийлашади. Биринчи саволда айтилганидек, бундай сафарлар таъқиқланган.

Ислом рухсат берган сабабларга кўра чет элга чиқаётганларга менинг насиҳатим шундан иборатки, улар Аллоҳдан қўрқишсин ва динларига амал қилишсин, очиқчасига амал қилишсин, ундан фаҳрланишсин, бошқа одамларни унга даъват қилишсин ва у (дин) ҳақида уларга гапириб беришсин. (Улар) мусулмонларни афзал жиҳатдан намойиш қилишлик билан яхши ибрат бўлиб хизмат қилишлари керак. Улар куфр давлатларида керагидан ортиқ қолмасликлари керак. Валлоҳу аълам.

 

Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон

ал-Мунтақо, 2/253-255

Манба: Тавҳид форуми


·

Фикр билдиринг