PDF WORD

Жаҳон чемпионатини томоша қилишнинг ҳукми

Жаҳон чемпионатини томоша қилишнинг ҳукми

Савол: Жаҳон чемпионати ва шу каби спорт мусобақаларини томоша қилишнинг ҳукми нима?

Жавоб: Пул ва шунга ўхшаш совринлар учун ўйналадиган футбол ўйинлари ҳаромдир. Чунки бу қиморга киради. Шариат рухсат эканини жорий қилган ўринда совринлар олиш бундан мустасно. Шулардан: от чоптириш, туя пойгаси ва камонда отишлик. Шунга асосланиб (айтамизки, футбол) ўйинларига бориш, шунингдек уларни (телевизор орқали) томоша қилиш, улар пулга ўйналаётганини билган одам учун ҳаром бўлади. Чунки у ерга бориш, уни маъқуллашни англатади.

Бироқ агар ўйин соврин учун ўйналмаса, намоз ва ҳоказолар каби Аллоҳнинг буйруқларидан чалғитмаса ва ўзида авратнинг очилиши, эркак ва аёлларнинг аралашуви, ёки мусиқа асбоблари каби шариатга хилоф нарсаси бўлмаса, унда бу каби ўйинларга боришлик ёки томоша қилишликнинг зарари йўқ.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 18951 – 2.

 

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ Оли Шайх

Аъзолар: Солиҳ Фавзон ал-Фавзон ва Бакр ибн Абдуллоҳ Абу Зайд

 

Манба: Тавҳид форуми


·

Фикр билдиринг

Мулоҳаза билдириш учун рўйхатдан ўтган бўлишингиз керак.