PDF WORD

Ибн Абдулваҳҳоб Усмонийларга қарши бош кўтарганми?

Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб Усмонийларга қарши бош кўтарганми?

 

Савол: Шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб роҳимаҳуллоҳ Усмонийларга қарши бош кўтарганлар, деган кишининг сўзига нима дейсиз? Уларга қандай раддия берсак бўлади?

Жавоб икки йўлга кўрадир:

Биринчиси: сизларга айтиб ўтганимдек, шайх замонларида Нажд Усмонийлар бошқаруви остида бўлмаган. Балки Нажд 260 ҳижрий йилдан бери бирор бошқарувга бўйинсунмаган. На Аббосийлар ва на бошқаларга. Мустақил бўлган. Ўша вақтдаги баъзи хаворижлар ва Яман аҳлидан бўлган бир гуруҳ кишилар ҳокимликни қўлга олган бўлган. Яъни, ўзи мустақил бўлиб, ўша вақтдан бери бирор бошқарув остида бўлмаган. Ўзаро фирқа-фирқа бўлиб бўлиниб, одамлари бирор байъатга бўйинсунмай, алоҳида-алоҳида бўлиб олишган. Усмонийлар давлати оёққа турганда Нажд диёрларининг ҳар бирини ўз раҳбари бўлган. Усмонийлар халифалиги аввал оёққа турган вақтдаёқ ушбу раҳбарлар унинг бошқарувига кирмаганлар. Усмонийлар аввал оёққа турганда соғлом ислом асосида эди. Шундан кейин тўғри йўлдан оғиб кетди.

Шайх роҳимаҳуллоҳ даъватни бошлаганларида, (Нажд диёрларида) ҳар бир шаҳарнинг ўз раҳбари бўлганди. Аҳсо ва шарқий минтақаларга хилоф ўлароқ Нажд диёрлари Усмонийлар бошқарувини тан олмади. Улар эса (Аҳсо ва шарқий минтақалар) Усмонийлар бошқарувини тан олиб, ҳар бирининг раҳбари Усмонийларга бўйинсунарди. Шундай қилиб ушбу диёрлар қайсидир маънода мустақил бўлса-да, бироқ умумий бошқарув остида эди. Нажд эса (батамом) мустақил бўлган. Бу бир жиҳати эди.

Иккинчи: шайх роҳимаҳуллоҳ вақтларида Усмонийлар катта ширк ва сўфийларнинг тариқатларига чақириб, ушбу ишларни хуш кўрарди ва қабрлар ҳамда ушбу қабрларга ибодат қилиниши учун мол сарф қиларди. Ушбу жиҳатдан олиб қарайдиган бўлсак, гарчи Нажд (Усмонийлар) бошқаруви остида бўлган эса-да, уларга итоат қилиш деган нарса йўқ эди. Чунки улар ширкка даъват қилиб, охирги бошқарув даврларида бунга иқрор бўлгандилар. Бироқ 200 йил аввалга қайтсак (250 йил аввалга) соғлом манҳаж асосида бўлишган. Яъни умуман олганда ҳолатлари яхши бўлган. Бироқ тахминан 1100 ва ундан кейинги йилларда мусулмонлар ичида ширк асоратлари кўпайгач, улар ушбу ширкни қўллаб-қувватлаб, мол сарф қилишди. Усмонийлар халифаларининг Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва авлиёлардан мадад сўраш борасида «дуолар»и мавжуд.

Жавобнинг биринчи жиҳатига таянса арзийдиган. Иккинчи жиҳати эса уни тўлдирувчидир.

 

Шайх Солиҳ ибн Абдулазиз Оли Шайх ҳафизаҳуллоҳ

«Масаилул Жаҳилия» китобининг шарҳи

Тўққизинчи савол, 26-саҳифа

Манба: Тавҳид форуми

Фикр билдиринг