PDF WORD

Намозда қалб ҳозир бўлишлиги

Намозда қалб ҳозир бўлишлиги

Савол: Намозда қалб ҳозир бўлишлиги суннат деб эшитдим, инсонга намозидан фақат ақли намозда бўлган жойигина қабул қилинади. Бу ҳолат қандай бўлади, қалб намозда ҳозир бўлмаса намоз ботил бўладими?

Жавоб: Уламолар қалб намознинг кўп қисмида ҳозир бўлмаган ҳолат ҳақида ихтилоф қилишди, намоз ботил бўладими ёки йўқми?

Баъзи уламолар айтишди: Агар васваслар, ҳаёллар намознинг кўп қисмида содир бўлса намоз ботил бўлади.

Аммо жумҳур олимларнинг сўзи: Намоз ботил бўлмайди, гарчи васваслар намознинг кўп қисмида бўлса ҳам. Жумҳур олимлар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларини далил қилишди: «Шайтон инсонга намоз вақтида келади ва: «Бундай кундаги бундай-бундайларни эслагин», дейди. Ҳатто инсон қанча (ракаъат) намоз ўқиганини билмай қолади».

Бу ҳадис васвасалар намозни ботил қилмаслигига далилдир. Бу ҳукм инсонлар учун энг енгил сўздир ва шариат тақозо қилган нарсага, енгилликка энг яқиндир.

Агар биз инсоннинг намози ғафлат вақтда ва қалби ҳозир бўлмаганида ботил бўлади, деб айтсак кўпгина инсонларнинг намози ботил бўлиб кетади. Бу инсонларга катта қийинчилик туғдирган бўларди.

Бизга аниқ бўлгани шуки, жумҳурнинг сўзи ҳақдир. Инсон намозида қалби ҳозир бўлмаса унинг намози мақбулдир, аммо намозда қанчалик ғафлатда бўлган бўлса шу даражада намози нуқсонли бўлади.

Юклаб олиш [mp3]

 

Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин

Манба: Тавҳид форуми

Фикр билдиринг

Мулоҳаза билдириш учун рўйхатдан ўтган бўлишингиз керак.