PDF WORD

Қабрларга туташган масжидда намоз ўқишлик ҳукми

Қабрларга туташган масжидда намоз ўқишлик ҳукми

Савол: Биз томонда жоме масжид бўлиб, бироқ у ерда масжид саҳнига туташган бир хона бор. Унинг ичида эса икки қабр мавжуд. Уларга муайян нарсалар, моддий ва молга оид назрлар келтирилади. Қабрда ётганларни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сулолаларидан деб эътиқод қиладилар. Ушбу масжидда намоз ўқишнинг ҳукми нима? Яна девор-тўсиқ ичкарисида вақти-вақти билан намоз ўқиладиган жой каби ўринлар мавжуд. Ушбу маконда ҳам намоз ўқишнинг ҳукми нима? Маълумки, мен уларни Аллоҳ азза ва жалланинг йўлига даъват қилишни хоҳлайман. Бироқ икки қабр мавжудлиги сабабли ушбу масжидда даъват қилишдан тўхтаб турибман. Нима қилсам экан? Сизлардан (жавоб) умид қиламан, менга йўл-йўриқ кўрсатинглар! Жазакумуллоҳу хойрон.

Жавоб: Агар ушбу икки қабр масжид девор-(тўсиқ, панжара)ларидан ташқарида бўлса ушбу масжидда намоз ўқишнинг зарари йўқ. Масжид жамоати ва масъуллардан … умумий қабристонга кўчиришда саъй-ҳаракат олиб боришлари лозим бўлади. Тоинки масжид айрим кишиларнинг у ерда намоз ўқишдан тўхтаб қолишларига олиб келган ушбу шубҳадан саломат бўлсин. Маън қилингани шуки, (қабр) агар масжидда бўлиб, масжиб унинг устига қурилган бўлса. Чунки Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбарларининг қабрларини масжид қилиб олган яҳуд ва насороларни лаънатладилар. Агар ушбу икки қабр ўнг ва чап ёки шарқ ёҳуд ғарб томонлардан масжиднинг ташқарисида бўлса, ичкарисида бўлмаса, бас, у ерда намоз ўқишликнинг зарари йўқ. Аммо масжиднинг ичида, масжид девор-(тўсиқ, панжарас)ининг ичида бўлса (жоиз) эмас. Агар масжид уларни улуғлашлик учун улар устига қурилган бўлса. Аммо у қурилиб бўлгандан кейин у ерда вужудга келган бўлса, аниқки, у иккиси кавлаб олинади. Шунингдек, ёлғиз бўлса, кавланиб, қабристонга кўчирилади ва масжидда қолмайди. Ҳамда масжидда намоз ўқилаверади. Аммо у қабрлар устига қурилган бўлса, у (масжид) бузилади. Ва қабрлар қуёш нури тушиб турадиган ҳолда қолиб, у ерда масжид бўлмайди. Ва унинг атрофида намоз ўқилмайди. Чунки Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундан қайтардилар. Айтдиларки: «Қабрлар устига ўтирманглар ва уларга қараб-(юзланиб) намоз ўқиманлар». Ва шундай дедилар: «Огоҳ бўлинг! Албатта сизлардан олдингилар пайғамбар ва солиҳларининг қабрларини масжид қилиб олардилар. Огоҳ бўлинг! Қабрларни масжид қилиб олманглар. Албатта мен сизларни бундан қайтараман». Ва дедилар: «Яҳуд ва насороларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин. Пайғамбарларининг қабрларини масжид қилиб олишди». Иймон аҳлига бундан ҳазир бўлишлари, (қабр) устига масжид қурмасликлари, масжидларга қабр олиб кирмасликлари ва масжидларга ўликлар дафн қилинмаслиги вожиб бўлади. Балки ўликлар қабрларда, қабристонда биродарлари билан бўлишлиги вожибдир. Ҳамда масжидлар бундан холий, шубҳадан йироқ бўлишлиги вожиб бўлади. Ана шу мусулмонларнинг зиммасидаги вожибдир. Бироқ намоз саҳиҳ, агар қабр масжиднинг ташқарисида, масжид девор-(тўсиқ, панжара)ларининг ташқарисида бўлса. Аммо масжиднинг ичкарисида бўлса у ерда намоз ўқилмайди ва намоз саҳиҳ бўлмайди. Демак, ушбу масжидда даъват қилишнинг ҳукми нима? Ҳолат эса зикр қилинганидек, эй шайх жаноблари? Агар келиб, уларни Аллоҳнинг йўлига даъват қилса, модомики ушбу икки қабр масжид ташқарисида бўлса зарари йўқ. Аммо масжид ичкарисида бўлса, аниқки, у уларни ушбу масжидда намоз ўқишни тарк этишга даъват қилади. Уларни агар (масжид) қабр устига қурилган бўлса, уларни уни бузиб, йўқ қилишга ва йўқ қилингунча масъулларга боғланишга даъват қилади. Аммо ушбу икки қабр масжидда кейин мавжуд бўлган бўлса ва масжид биринчи тушган бўлса, у икки қабр кўчирилади. Шунингдек, агар икки қабрдан кўпроқ бўлса кавланиб, умумий қабристонга кўчирилади. Ва шундан кейин бу масжидда намоз ўқилаверади, ҳараж-(танглик) йўқ. Чунки у масжидда кейин пайдо бўлди, ҳукм унинг учун эмас балки кавлаб олинади.

 

ШайхАбдулазизибнАбдуллоҳибнБоз

http://www.binbaz.org.sa/mat/14823

Манба: Тавҳид форуми

Фикр билдиринг

Мулоҳаза билдириш учун рўйхатдан ўтган бўлишингиз керак.