PDF WORD

Масжид устига ярим ой белгисини ўрнатиш

Масжид устига ярим ой белгисини ўрнатиш

Савол: Аллоҳ сизларга барака ато этсин! Тингловчи Муҳаммад А. А. шундай дейди: Фазилатли шайх, мезаналардаги ярим ойнинг ҳукми нима? Дарҳақиқат, бу бидъат иш деб эшитдим.

Жавоб: Бу савол(га келсак), менга йўлланган ва унга жавоб берганим (бошқа) бир саволни ўқишни хоҳлардим. Савол йўлловчи айтадики, диёримизга айрим ишчилар билан кириб келадиганлар билан бирга мезаналарга қўйиладиган ярим ойлар мавзуси ҳақида биздан, сизнинг диёрингизда уларни қандай қўйишади-(ўрнатишади) деб сўрайсиз. Шунда бизга, улар бизнинг ўлкаларда насороларнинг ибодатгоҳи ва донгдор-(шуҳратли) шахслар мезаналарига қўйилади дея жавоб беришди. Бизга фатво берсангиз, Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин! Уларни мусулмонларнинг масжидлари мезаналарига қўйишлик ҳолати қандай бўлади?

Унга шундай жавоб бердим: Шуҳрат қозонган қабрларга ярим ой қўйишга келсак, дарҳақиқат, шайх Абдуллатиф ибн Абдурраҳмон ибн Ҳасан Шайхул Ислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳдан «Дурар ас-Санийя»нинг биринчи жузъ 243-саҳифасида қуйидагиларни зикр қилдилар: «Қабрлар мавзолейларини қурувчилар Аллоҳдан ўзгасидан қўрқиб, умид қиладилар. Ҳатто қабиҳ ишларни қилишликда ўзларини тиймайдиган катта гуноҳларга қўл урувчилардан иборат бир тоифа, агар улардан бири маййитнинг қуббаси ёки қубба бошидаги ҳилол-(ярим ой)ни кўрса фаҳш ишларни қилишдан қўрқади. Улардан бири ўз шеригига айтадики: бу қуббанинг ҳилоли, ҳолинга вой бўлсин. Натижада дафн қилинган кишидан қўрқадилару, осмонлар ва ерни яратган, ойларни одамлар ва ҳаж учун вақт ўлчови қилган Зотдан қўрқмайдилар.

Мен айтдимки: ярим ойни насороларнинг ибодатгоҳларига қўйишликка келсак, бу (эҳтимолдан) узоқ эмас. Бироқ улар ўз ибодатгоҳларига хоч қўядилар деган сўзлар бор, валлоҳу аълам.

Минораларга ярим ой қўйишлик ушбу мамлакатнинг аксар жойларида янги пайдо бўлган ишдир. Яна шундай гап ҳам борки, ибодатгоҳларига ўрнатадиган нарсаларда ўзларидан бошқаларга тақлид қиладиган айрим мусулмонлар, насоролар ўз ибодатгоҳларига хоч ўрнатишлари қаршисига ярим ой ўрнатганлар. Худди тез ёрдам қисмини насоролар қизил хоч деб номлашликлари қаршисига қизил ярим ой деб номлаганлари каби. Шунга кўра, ана шу шубҳа ҳамда мол ва вақтни зое қилишлик бўлгани боис миноралар бошига ярим ой ўрнатишлик лойиқ бўлмайди. Ушбу фатво 1413 йил 4 Рамазонда эълон қилинди». Ўйлайманки бу, савол йўлловчининг саволига жавоб бўлишда етарлидир.

 

Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин

http://www.ibnothaimeen.com/all/noor/article_1214.shtml

Манба: Тавҳид форуми

Фикр билдиринг

Мулоҳаза билдириш учун рўйхатдан ўтган бўлишингиз керак.