PDF WORD

Масжид деворларининг ташқарисида қабрлар бўлишлиги

Масжид деворларининг ташқарисида қабрлар бўлишлиги

Савол: Мен аксар аҳли удум ва тақлидларга берилган қишлоқда яшайман. У ерда кичик масжид бор, Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, бироқ муаммо шундаки, ушбу масжиднинг қибласида «Алий ибн Хозан» дейиладиган солиҳ валий сағанаси ва бошқа икки қабр бўлиб, у унинг икки ўғли қабри дейишади. Унинг шимолий томонида адади номаълум бўлган бошқа қабрлар мажмуаси бор. Ушбу масжидда намоз ўқиш жоиз бўладими? Маълумки, ушбу қабрлар масжид деворларининг ташқарисида. Агар жоиз бўлмаса жумани қаерда ўқийман. Бу ердан 3 км узоқликда бошқа масжид борлигини ҳам билмоқ лозим. Бироқ унинг ери тортиб олинган. Жавоб беришингизни умид қиламан. Чунки мен жамоат намозини зое қилишимдан қўрқаман.

Жавоб: Зикр қилинган ушбу масжидда намоз ўқишлик жоиз эмас. Чунки сағана биноси масжидга туташиб кетган. Дарҳақиқат, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабрлар олдида намоз ўқишдан қайтардилар. Қайтариқ эса барбод бўлишликни тақозо этади. Ва қабрлар устига масжид қуришликдан қайтардилар. Чунки бу ширк воситаларидандир. Аллоҳ таоло бизни ва сизни ҳақни билиш ва унга амал қилишга муваффақ айласин.

Тавфиқ Аллоҳдан. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг аҳли-оила ва саҳобаларига саловату саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси

Фатво: (20896)-рақам. (5/248).

 

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ Оли Шайх

Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Солиҳ ал-Фавзон ва Бакр Абу Зайд

 

Манба: Тавҳид форуми

Фикр билдиринг

Мулоҳаза билдириш учун рўйхатдан ўтган бўлишингиз керак.