PDF WORD

Бошқасини тополмаса қабр бор масжидда намоз ўқиладими?

Бошқасини тополмаса қабр бор масжидда намоз ўқиладими?

Савол: Ё ичида ёки ортида ёки ён чеккасида қабрлар бўлган масжидларда намоз ўқишдан ўзга чора тополмай қолган киши нима қилади? Маълумки, ушбу қабрларга бир қанча замонлар бўлган ва ёдга олинмай қўйилган. Ушбу маҳалла ёки қишлоқда шундан бошқа масжид йўқ.

Жавоб: Қабрлари бор масжидларда намоз ўқиш жоиз эмас. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавлларига биноан: «Яҳуд ва насороларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин. Пайғамбарларининг қабрларини масжид қилиб олишди». Муттафақун алайҳ. (Бухорий (1390), Муслим (531), Насоий (703), Аҳмад (6/121) ва Доримий (1403)). У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавллари: «Қабрлар устига ўтирманглар ва уларга қараб-(юзланиб) намоз ўқиманлар». Муслим ўз «Саҳиҳ»ларида ривоят қилдилар. (Муслим (972), Термизий (1050), Абу Довуд (3229) ва Аҳмад (4/135)). Бу унинг аҳли учун ширкка ва Аллоҳ субҳанаҳу билан бирга уларга ҳам ибодат қилишларига воситадир. Кимки қабр устига қурилган ушбу масжиддан бошқасини топмаса, батаҳқиқ, у қабрлардан холий бўлган бошқа ўринда намоз ўқийди. Аллоҳнинг ери кенг. Дарҳақиқат, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Ер мен учун масжид ва покиза қилиб берилди» (Бухорий (438) ва Насоий (736)).

Тавфиқ Аллоҳдан. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг аҳли-оила ва саҳобаларига саловату саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси

Фатво: (18224)-рақам остидаги фатвонинг 1-саволи. (5/249).

 

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдулазиз Оли Шайх

Аъзолар: Солиҳ ал-Фавзон, Бакр Абу Зайд

 

Манба: Тавҳид форуми

Фикр билдиринг

Мулоҳаза билдириш учун рўйхатдан ўтган бўлишингиз керак.