Муқим бўлмоқ – жума намози саҳиҳ бўлиш шартидир

Муқим бўлмоқ – жума намози саҳиҳ бўлиш шартидир

 

Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боздан ҳурматли биродар, шайх Н. А. С. ҳазратларига. Аллоҳ таоло у кишининг илму иймонларини зиёда қилиб, қаерда бўлмасинлар у кишига баракалар ёғдирсин, Аамиин. Саламун алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Сўнг:

Дарҳақиқат менга куни 14/2/1388 ҳижрий йил деб кўрсатилган мактубингиз етиб келди. Аллоҳ таоло сизга Ўз ҳидоятини дариғ тутмай, бизни ва сизни Ўзидан қўрқиб, тақво қиладиганларнинг йўлига солсин. Ундан (мактубингиз) зимнидан сизни ва таниш биродарларингизни соғ-саломат эканларини билганимиз сабаб бағоят шод бўлдик. Бунинг учун Аллоҳга (беадад) мақтовлар бўлсин. Мадинаи мунавваранинг исломий дорилфунунидаги шайх ва биродарлармизнинг соғ-саломат экани ҳам сизларни шод айлайди. Аллоҳ таоло барчани Ўзининг неъматларига шукр қилишга йўллаб, У азза ва жаллага йўлиққунимизгача Ўзининг динида собитқадам қилсин. Албатта У сўралгувчиларнинг энг яхшисидир.

Ғурбат диёрида толиби илмлардан иборат сиз ва сизга ўхшаганларнинг жума намозини адо этишлари ҳукми ҳақидаги саволингизга келсак… Дарҳақиқат илм аҳли сиз ва сизларга ўхшаганларга жума намозини адо этиш вожиб эмаслигига ҳужжат келтиришди. Балки сиз томондан (жума намози адо этилишининг) саҳиҳлигида (турли) қарашлар мавжуд. Сизларга пешин намози(ни адо этиш) вожиб бўлади. Чунки сизлар мусофир ва чўл-биёбонларда яшайдиганларга ўхшаш(ларнинг ҳукмидасизлар). Жума эса муқим-маҳаллий халққа вожиб бўлади. Бунга далил: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам мусофир ва чўл-биёбон аҳлини унга (жума намозини адо этишга) буюрмадилар. Ушбу ишни на Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва на саҳобалари сафарларида қилишди. Дарҳақиқат саҳиҳ ҳадисларда собит келганки, у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам видолашув ҳаж йилида, жума куни Арафада пешин намозини ўқидилар. Ўзлари ҳам жумани ўқимадилар ва ҳожиларни ҳам бунга (жума намози ўқишга) буюрмадилар. Чунки улар мусофир ҳукмидадирлар. Алҳамдулиллоҳким, ушбу масалада баъзи тобеинларнинг шоз-ўзиданда ишончли кишиларга зид келадиган ихтилофни ҳисобга олмаганда, ислом уламолари ўртасида ихтилоф бор эканини билмайман. Бунга (шоз ихтилофларга) таяниш лойиқ бўлмайди. Бироқ маҳаллий мусулмонлардан иборат жума намозини адо этадиганлар бўлса, сиз ва сизга ўхшаш илм талаби, тижорат ва шунга ўхшаш (ҳожатлар) учун вақтинчалик қўним топганларга жуманинг фазилатини ҳосил қилиш учун улар билан бирга (жума) намозини ўқишингиз жорий қилингандир. Илм аҳлидан бўлган бир жамоат эса мусофир намозни қаср қилишдан тўсадиган муқим ҳолат(га ўтса), жума адо этиладиган ўринда бўлса, маҳаллий халққа тобе ўлароқ мусофирга ҳам уни (жума намозини адо этиш) вожиб бўлади дейишди.

Китобларга ҳожатманд эканлигингиз ҳақидаги ишорангизга келсак, сизларга жўнатишимиз лозим бўлган китоб, рисола ва маърузаларни (бирма-бир) баён қилсангиз! Ушбу иш сабаб Мавло-Ҳомий азза ва жалладан сиз ва биродарларингиз ҳамда бошқа мусулмонларга ҳам фойда улашишини ва ушбу (китоблар) сизларга етиб борганда соғ-саломат ҳолда бўлишингизни сўраймиз ва ушбу китоблар ҳамда ушбу мактуб етиб боришидан фойда ҳосил бўлишини умид қиламиз.

Аллоҳ субҳанаҳудан биз ва сизга фойдали илм ва солиҳ амални зиёда ато этишини, динини тушуниб етиш (неъматини) барчамиздан дариғ тутмаслигини ҳамда биз ва сизларни ҳидоятга чақирувчи ҳамда ҳақ ёрдамчилари қилишлигини сўраймиз. Албатта У кўплаб инъом этувчи, саҳоватли Зотдир. Вассаламу алайкум.

 

Шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз роҳимаҳуллоҳ

http://binbaz.org.sa/node/1327

Манба: Тавҳид форуми

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan