PDF WORD

Жумадан олдинги суннат намози ҳукми

Жумадан олдинги суннат намози ҳукми

 

 

Савол: (Савол берувчи) узун саволда сўраб, жума куни жума намозидан олдинги суннат намози борасида жамоат орасида баҳс-мунозара бўлиб ўтганини эслаб ўтади. Ушбу савол хулосаси: Жума намозидан олдинги суннат намози ҳукмини билиш.

Жавоб: Жума намозидан аввал (муайян ададдаги) суннат намоз йўқ. Бироқ инсон Аллоҳ унга муяссар қилганча намоз ўқийди. Агар масжидга келса Аллоҳ унга насиб қилганча намоз ўқийди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам муайян ададни белгилаб қўймадилар, балки шундай дедилар: «Унга тақдир қилганича намоз ўқиса», ва (мана шу) кифоя. Шундай делилар соллаллоҳу алайҳи ва саллам.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ким жума куни ғусл қилса, сўнг масжидга келиб унга тақдир қилинганча намоз ўқиса, сўнг (имомга) хутбасидан фориғ бўлгунига қадар қулоқ солса, у билан бошқа жума орасидаги ва қўшимча уч кун (орасидаги) гуноҳлари кечирилади» (Муслим 857).

(Мана шу ҳадисдан) қасд қилингани, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мана бу сўзлари: «тақдир қилганича намоз ўқиса». У зот маълум миқдорда ракатни белгилаб бермадилалар. Бу Аллоҳ унга муяссар қилганча намоз ўқиши мустаҳаб эканига далолат қилди. Камида икки ракат, ёки тўрт ракат, ёки бундан кўпроқ. Ҳатто агар имом (хутба учун минбарга) чиққунча намоз ўқиса ҳам, зарари йўқ. Бари яхши, бари яхши. Саккиз (ракат), ёки ўн (ракат), ёки кўпроқ ўқиса ҳам бўлади. Агар имом хутбага чиқса, ўтириб хутбани кутади ва уни тинглайди. Ҳа (шундай).

 

Шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз роҳимаҳуллоҳ

https://binbaz.org.sa/fatwas/15272/حكم-السنة-القبلية-ليوم-الجمعة

Юклаб олиш [mp3]

Манба: Тавҳид форуми

Фикр билдиринг