PDF WORD

Рамазонда узрсиз оғиз очишлик ҳукми

Рамазонда узрсиз оғиз очишлик ҳукми

Савол: Фазилатли шайх, рамазонда кундузи узрсиз оғиз очишлик ҳукми нима?

Жавоб: Рамазонда кундузи узрсиз оғиз очишлик гуноҳи кабираларнинг энг катталаридандир. Инсон бу билан фосиқ бўлади. Унга Аллоҳ таолога тавба қилишлиги ва ушбу оғиз очган кунининг қазосини ўтаб беришлиги вожиб бўлади. Яъни, у рўза тутиб, кун давомида узрсиз оғзини очди. Бас, унга ушбу оғиз очган кунининг қазосини ўтаб беришлик вожиб бўлади. Чунки у ушбу(кун рўзаси)ни бошлаб, лозим тутиб, унга фарз дея киришган экан, бас, унга комил суратда қазосини ўтаб беришлик лозим бўлади.

Энди, рўзани батамом узрсиз қасддан тарк этган бўлса, рожиҳ қовл шуки, унга қазосини ўтаб беришлик лозим бўлмайди. Чунки у бундан ҳаргиз бирор фойдага эришмайди. Ва у ундан қабул ҳам қилинмайди. Қоида шуки: ҳар бир ибодат ўзининг муайян вақти билан белгилаб қўйилган. Ушбу ибодат ана шу муайян кундан бирор узрсиз кечиктирилса, у ҳаргиз ўз соҳиби-дан қабул қилинмайди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовлларига биноан: «Кимда-ким бизни буйруғимиз бўлмаган бирор амални қилса, бас, у мардуддир». Чунки бу Аллоҳ азза ва жалланинг ҳудудларига тажовуз қилишликдир. Аллоҳ таолонинг ҳудудларига тажовуз қилишлик эса зулмдир. Золимдан асло қабул қилинмайди. Аллоҳ таоло шундай деди:  «Ким Аллоҳ чегараларидан тажовуз қилиб ўтса, ана ўшалар золимлардир» (Бақара: 229). Чунки у ушбу ибодатни ўзининг вақтидан аввал адо этса, яъни, вақти киришидан олдин қилса ундан қабул қилинмайди. Шунингдек, агар буни ўз вақтидан кейин қилса ҳам бу ундан ҳаргиз қабул қилинмайди. Узрли бўлишлиги бундан мустасно.

 

Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин

http://www.ibnothaimeen.com/all/books/article_18158.shtml

Манба: Тавҳид форуми

Фикр билдиринг

Мулоҳаза билдириш учун рўйхатдан ўтган бўлишингиз керак.