PDF WORD

Икки хил рўза ниятини жамласа бўладими?

Икки хил рўза ниятини жамласа бўладими?

Савол: Менда Рамазондан қолиб кетган бир неча куним бор. Шунга қарамай мен Шавволда олти кун мобайнида рўза тутмоқчиман. Мен ниятларни жамласам бўладими? Яъни, бир кунлик рўза ажри унисига ҳам, бунисига ҳам ўтсин.

Жавоб: Агар сен бундай қилиш мумкинлигини билмоқчи бўлсанг, унда жавоб: ҳа, мумкин. Шу ўринда ҳаммаси бўлиб уч хил бўлиши мумкин бўлган ҳолат борлигини эслаб ўтишни истардим. Ҳар бир мусулмон қандай йўл тутишни ўзи учун танлаб олсин.

Биринчи ҳолат (энг афзали) – Рамазон қазосини ўташ учун алоҳида рўза тутиш, шундан кейингина Шавволнинг олти кунини алоҳида тутиш. Бунинг сабаби шуки, бир солиҳ амал ўн баробар кўп ажр келтиради. Бундай ҳолатда қазо рўзаси ўн баробар катта ажр келтиради ва Шаввол рўзаси худди шунча ажр келтиради.

Иккинчи ҳолат – бу бирор сабаб билан рўзанинг унисини ҳам, бунисини ҳам алоҳида тутишга ўзида куч, хоҳиш, имконият топа олмаганлар учундир. Бундай ҳолатда у ниятларни жамлаши керак. Рамазон қазосини ўташ ниятини қилади, кейин бу ниятга иккинчи ниятни – бу кун унга Шавволнинг олти кунининг бир куни сифатида ҳисобланишини ният қилади. Лекин бу ҳолатда шу нарсани унутмаслик керакки, ажрнинг миқдори энди биринчи ҳолатдагидек бўлмайди – яъни биринчи рўзага ўнта ва иккинчисига ўнта. Унга бир рўза (Рамазон қазоси) учун ўн баробар ажр ёзилади ва иккинчиси (Шаввол) учун бир баробар ёзилади. Бу бир баробарлик ажр унга ҳар ҳолда Шаввол рўзасини тутиш нияти бўлгани учун жавобандир. Бунинг далили ушбу ҳадисдир: «Ким бир яхшиликни мақсад қилса, бироқ уни қилмаса, унга битта тўла ҳасана-ажр олади. Агар бир яхшиликни мақсад қилса, сўнг уни охиригача қилса, унга ўн баробар катта ҳасана-ажр олади, ёки юз баробар катта ҳасана-ажр олади, ёки етти юз баробар катта ҳасана-ажр олади, ёки Аллоҳ кимга хоҳласа, ўшанга янада зиёда қилади».

Учинчи ҳолат – бу шундайларки, улар фақатгина Рамазон қазосини адо этадилар ва Суннатга амал қилишга интилмайдилар – яъни Рамазонга Шавволнинг олти кунини қўшмайдилар. Ёкида улар ушбу Шаввол ойидаги нафл рўзанинг фазилати ҳақида билмайдилар холос – ва бу замонамизнинг аксар одамларининг ҳолатидир.

Шайх Муҳаммад Носириддин Албоний

«Силсилатул-ҳуда ва-ннур» № 327.

Фикр билдиринг

Мулоҳаза билдириш учун рўйхатдан ўтган бўлишингиз керак.