PDF WORD

Рўзадор балғам ёки шилимшиқ ютиши ҳукми

Рўзадор балғам ёки шилимшиқ ютиши ҳукми

 

Савол: Рўзадорнинг балғам ёки шилимшиқ-(мишиқ) ютишининг ҳукми нима?

Жавоб: Балғам ёки шилимшиқ агар оғизга етиб бормаса, батаҳқиқ, (ҳанбалий) мазҳабда бир сўз билан оғизни очмайди. Агар оғизга етиб борса сўнг уни ютиб юборса, бу борада илм аҳлининг икки қовли бор:

Улардан баъзилари уни ейиш ва ичишга қўшган ҳолда: у оғизни очади, дедилар.

Айримлари эса уни сўлакка қўшган ҳолда оғизни очмайди, деди. Чунки сўлак сабаб рўза ботил бўлмайди. Ҳатто сўлагини тўплаб, уни ютсада, батаҳқиқ, рўзаси бузилмайди.

Агар уламолар ихтилофга борсалар эътиборли-(қайтиладиган) манба Китоб ва суннатдир. Агар ушбу ишда ибодат бузиладими ёки бузилмайдими дея шубҳага борар эканмиз, бас, асос бузилмаслигидир. Шунга биноан шилимшиқни ютиш оғизни очмайди.

Муҳими шуки, инсон шилимшиқни қўйиб, уни ҳалқумининг қуйисидан оғзига тортишга ҳаракат қилмаслигидир. Бироқ оғизга чиқса уни чақариб ташласин. Хоҳ рўзадор ёки рўзадор эмас бўлсада. Оғиз очишлигига келсак, рўзани бузиши борасида инсон учун Аллоҳ азза ва жалланинг олдида ҳужжат бўладиган далилга эҳтиёж сезади.

 

Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин

Манба: Тавҳид форуми

Фикр билдиринг

Мулоҳаза билдириш учун рўйхатдан ўтган бўлишингиз керак.