PDF WORD

Рамазонда кундузи ўз аёлини ўпиш

Рамазонда кундузи ўз аёлини ўпиш

Савол: Агарда киши Рамазонда кундузи аёлини ўпса ёки у билан ўйнашса, унинг рўзаси бузиладими ёки йўқ? Бизга шуни маълум қилсангиз.

Жавоб: Кишининг рўзадор ҳолда аёли билан қўшилмай туриб, ундан бўса олиши, ўйнашиши ва қучоқлаши буларнинг бари жоиздир, бунда танглик йўқ. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам рўзадор бўлган ҳолларида бўса олар ва қучоқлар эдилар. Лекин рўзадор киши шаҳвати тез бўлгани туфайли Аллоҳ ҳаром қилган ишни қилиб қўйишидан чўчиса, бундай қилиш унга макруҳ бўлади. Агар шундай қилаётганида ундан маний чиқиб кетса, кўп аҳли илмлар наздида бундай одам (кун бўйи ейиш ичиш ва жимодан) тийилиши ҳамда ўша куннинг қазосини тутиб бериши лозим бўлади, каффорат унга вожиб бўлмайди. Аммо мазий эса олимларнинг тўғрироқ сўзларига биноан рўзани бузмайди. Чунки аслини олганда рўза саломатдир ва у бузилмагандир (уни бузилди, дейиш учун эса далил керак). Қолаверса ундан сақланиш машаққатли ҳамдир.

Аллоҳ тавфиқ Соҳибидир.

Шайх Абдулазиз ибн Боз раҳимаҳуллоҳ

Таржимон: Абу Аҳмад

Фикр билдиринг

Мулоҳаза билдириш учун рўйхатдан ўтган бўлишингиз керак.