PDF WORD

Рўзадор озиқлантирувчи ва даволовчи уколлар қабул қилиши

Рўзадорнинг озиқлантирувчи ва даволовчи уколлар қабул қилиши

Савол: Рамазонда кундузи даволовчи уколлар олиш рўзага таъсир этадими?

Жавоб: Даволовчи уколлар икки хил бўлади. Биринчиси озиқлантириш учун қўлланади ва у ейиш-ичишнинг ўрнини босади. Чунки у емоқ, ичмоқ маъносига тушади. Шу боисдан у рўзани бузади. Негаки шаръий далиллар кўзда тутган маъно қайси бир шаклда топилса, ўша шаклга мазкур далилнинг ҳукми берилади. Иккинчи хили эса озиқлантирмайдиган ва ейиш-ичишнинг ўрнини босмайдиган уколлар бўлиб, улар рўзани бузмайди. Чунки шаръий далиллар ҳам лафзан, ҳам маънан уларга тааллуқли эмас. Яъни улар ейиш-ичиш ҳам эмас, ейиш-ичиш маъносида ҳам эмас. Қачонки шаръий далил тақозоси билан бузилиши аниқ бўлмагунча рўза ўз аслига кўра дуруст ҳисобланади.

Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин фатволари

Таржимон: Абу Аҳмад

Фикр билдиринг

Мулоҳаза билдириш учун рўйхатдан ўтган бўлишингиз керак.