PDF WORD

Қанд касалини даволаш учун укол олиш

Қанд касалини даволаш учун укол олиш

Савол: Мен қанд касалига чалинган кишиман. Тери остига укол қилиш йўли билан даволанаман. Шундай укол олмасам, танамдаги қанд миқдори ошиб кетади. Хусусан, Рамазон ойида шундан дард чекаман. Рамазонда укол олсам бўладими, Аллоҳ сизларга савоб ато этсин, менга шуни маълум қилсангизлар? Маълумотингиз учун: укол истеъмол қилмаслигим туфайли ҳар йили тобим қочиб, касалхонада ухлатиб қўйиламан ва ўн кунча рўза тутмай қоламан. Кейин ўтиб кетган кунларнинг қазосини тутиб бераман.

Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Даволаниш учун кундузи мазкур уколни олишингизда ҳараж йўқ ва сизга қазо ҳам вожиб эмас. Агарда тунда укол олишингизда машаққат бўлмаса, шуниси яхшироқ.

Тавфиқ Аллоҳдан. Пайғамбаримиз Муҳаммадга ва у зотнинг оилаларию асҳобларига Аллоҳнинг салоту саломи бўлсин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзо: Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Аъзо: Абдуллоҳ ибн Қуъуд

Таржимон: Абу Аҳмад

Фикр билдиринг

Мулоҳаза билдириш учун рўйхатдан ўтган бўлишингиз керак.