PDF WORD

Рамазон ойи яқинлашгани муносабати билан насиҳат

Рамазон ойи яқинлашгани муносабати билан насиҳат

Савол: Рамазон ойи яқинлашиб қолгани муносабати билан мусулмонларга нима насиҳатингиз бор?

 Жавоб: Мусулмонга Аллоҳдан уни Рамазонга етказиши, унинг рўзаси, қиёми-(тунги намози) ва унда амал қилишга мадад беришини сўраши вожиб бўлади. Чунки у мусулмон ҳаётидаги бир фурсатдир: «Ким Рамазонда иймон ва (ажрини Аллоҳдан) умид қилган ҳолда рўза тутса ўтган гуноҳлари мағфират қилинади» (Бухорий (2014), Муслим (760)). «Ким Рамазонда иймон ва (ажрини Аллоҳдан) умид қилган ҳолда қоим бўлса ўтган гуноҳлари мағфират қилинади» (Бухорий (37), Муслим (759)). У мусулмон ҳаётидаги фурсат бўлиб, унга иккинчи бор қайтмаслиги мумкин.

Демак, мусулмон Рамазон келгани билан хурсанд бўлади, шодланади. Уни хурсандчилик ва сурур билан кутиб олади. Ҳамда ундан Аллоҳнинг тоатида фойдаланади. Кечаси қиём, кундузи рўза, Қуръон тиловати ва зикр. У мусулмоннинг ўлжасидир. Рамазон келганда бузуқ ва кўнгилочар машқ, сериал, уйдирма-(чўпчак) ва мусулмонларни машғул қилиш учун мусобақалар сари чопқиллайдиганларга келсак, ана ўшалар шайтоннинг лашкаридир. Шайтон уларни ана шу нарсага сафарбар қилган. Мусулмонга улардан ҳазир бўлиши ва улардан ҳазир бўлишга чорлаши вожиб бўлади. Рамазон ўйин, дилхушлик, сериал, мукофот, мусобақа ва вақтни зое қилишлик эмас.

 

Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон

http://www.alfawzan.af.org.sa/node/14849

Манба: Тавҳид форуми

1 та мулоҳаза

  1. علي → 08.05.2015 йил

    Ассалому алейкум! Джазакумуллоху хойрон! Ислом хакида сахих маълумотларни узбек оддий тилида етказиб беришларингда еру осмонларни Эгаси, хамда шу динни дин сифатида рози булган Оллох ёрдамчи булсин ва бизга шу нарсалардан тугри фойдаланишда тавфик берсин.

Фикр билдиринг

Мулоҳаза билдириш учун рўйхатдан ўтган бўлишингиз керак.