Рамазон ойи кириши муносабати билан табриклаш

Рамазон ойи кириши муносабати билан табриклаш

Савол: Рамазон ойи кирганида одамлар шу муносабат билан: «Мабрук алайка шаҳру ромадон» («Ушбу Рамазон ойида сенга кўп баракотлар бўлсин») деб бир бирларига барака тилаганларини кўпинча эшитамиз. Бунга шариатда асос борми?

Жавоб: Рамазон киргани билан табриклаш ёмон иш эмас. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон кириши билан саҳобаларини хушнуд қилганлар ва уларни иложи борича кўпроқ солиҳ амал қилишга тарғиб қилганлар. Аллоҳ таоло айтади:

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам), айтинг: «Аллоҳнинг фазлу марҳамати (яъни, ислом) ва раҳмат-меҳрибонлиги (яъни, Қуръон) билан — мана шу (неъмат) билан шод-хуррам бўлсинлар. (Зеро), бу улар тўплайдиган мол-дунёларидан яхшироқдир»» (Юнус: 58).

Ушбу ой кириши муносабати билан табриклаш ва унинг шарофатига бўлган хурсандчиликда, яхшиликка интилишга кўрсатма бор. Салафларимиз ушбу ой кириши билан бир бирларини хурсанд қилардилар. Бу ишларида улар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашдилар. Салмоннинг узун ҳадисида келганидек, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Эй одамлар, сизларга муборак ой кириб келди …»

Аллома Солиҳ ал-Фавзон, Фатво №: 1744.

Манба: http://www.sahab.net/forums/showthread.php?t=370906

2 thoughts on “Рамазон ойи кириши муносабати билан табриклаш

  1. Бисмиллахир рохмамнир рохим. Илтимос 2014рамазон ойи яни руза качон бошланиши хакида малумот берсангиз

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan