Ифтордан кейин учоқда юқорига кўтарилиб, қуёшни кўрса

Ифтор қилингандан кейин учоқ билан юқорига кўтарилиб, қуёшни кўрса…

Савол: Рамазон ойида айрим рейслар шом азони пайтида бўлиб қолади. Ана шунда биз ерда турганимизда ифтор қиламиз-да, учоқ билан қўзғалиб, ердан кўтарилганимиздан кейин осмонда қуёш доираси турганини кўрамиз. Ана шунда биз ейишдан тўхташимиз керакми ёки ифторимизни давом эттираверайликми?

Жавоб: Ифторни давом эттираверинг, тўхтаб ўтирманг. Чунки сиз шаръий далил тақозосига кўра ифтор қилдингиз. Чунки Аллоҳ таоло:

«Сўнгра кечгача рўзани бенуқсон қилиб туринглар», деган. (Бақара сураси, 187-оят). Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам: «Мана бу ёқдан тун келса (шундай деб у зот шарққа ишора қилганлар) ҳамда мана бу ёқдан кундуз кетса (шундай деб у зот ғарбга ишора қилганлар) ва қуёш ботса, рўзадор оғзини очади», деганлар.

Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин раҳимаҳуллоҳ

Таржимон: Абу Аҳмад

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan