PDF WORD

Эҳтиёт юзасидан шак куни рўза тутиш

Эҳтиёт юзасидан шак куни рўза тутиш

Савол: Агар (шаъбоннинг 29 кечасидан кейин) осмонни булут ёки чанг қоплаган бўлса, эҳтиёт юзасидан шак куни рўза тутиш керакми ёки (бу амал) шаръан жоизми?

Жавоб: Шак куни рўза тутиш мумкин эмас, ҳатто осмон (чанг ёки булут билан) ёпилган бўлса ҳам. Мана шу тўғри қавлдир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «(Рамазон ойининг) ҳилол(ини) кўриб рўза тутинглар, (шаввол ойининг) ҳилол(ини) кўриб оғзингизни очинглар (яъни рўзани тугатинглар)! Агар ой кўринмаса, Шаъбонни ўттиз кун тўлиқ қилинглар» (Муслим 1081). Яна айтадиларки: «Рамазондан бир ёки икки кун олдин рўза тутманглар. Бироқ (одатда) рўза тутаётган бўлса тутаверсин» (Муслим 1082).

Ибн Умардан, Аллоҳ ундан ва отасидан рози бўлсин, агар осмон тиниқ бўлмаса у ўттизинчи кун рўза тутганлиги ҳақида келган ривоятга келсак, бу унинг ижтиҳоди эди, розияллоҳу анҳу. Аммо тўғри қавл бунинг аксидир: бу кун рўза тутмаслик вожибдир. Ибн Умар ижтиҳод қилган, бироқ унинг ушбу ижтиҳоди суннатга хилоф, Аллоҳ уни мағфират қилсин. Ушбу масаланинг тўғриси шуки, мусулмонлар агар ҳилолни кўрмасалар ва агар осмон тиниқ бўлмаса, ўттизинчи куни рўза тутмасликлари керак. (Рамазон) рўзасини тутиш, одамлар ҳилолни кўрмагунича ёки шаъбон кунлари ҳисоби тугамагуничадир. Мана шу мусулмонларнинг мажбуриятларидир. Ҳеч кимга аниқ (Қуръон ва суннат) матни кўрсатмасидан қандайдир одамнинг сўзига эргашиб оғиб кетишларига рухсат йўқ, на Ибн Умарнинг сўзига, на бошқа бировникига. Чунки Қуръон са Суннат матни кўрсатмаси бундан бошқа барча нарсага нисбатан биринчи даражалидир. Бу Аллоҳ таолонинг сўзига мувофиқ: «Пайғамбар ўзи сизларга ато этган нарсани олинглар, у зот сизларни қайтарган нарсадан қайтинглар!» (Ҳашр: 7). Яна У зот жалла ва аълонинг мана бу сўзларига мувофиқдир: «(Пайғамбарнинг) амрига хилоф иш қиладиган кимсалар ўзларига бирон фитна-кулфат етиб қолишдан ёки аламли азоб етиб қолишидан ҳазир бўлсинлар!» (Нур: 63).

 

Шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
«Мажмуа фатава ва мақолат» 15
«Фатава нурун ала дарб»

Фикр билдиринг