PDF WORD

Саҳобалар ҳукмдорга қарши чиқишга рухсат беришганми?

Саҳобалар ҳукмдорга қарши чиқишга рухсат беришганми?

Савол: Аллоҳ сизга ўз раҳматини ато этсин, бир одам баъзи саҳобаларнинг Умар розияллоҳу анҳуга айтган сўзлари ҳақида сўрамоқда: «Агар биз сени кафт масофасида бўлса ҳам ҳақдан оғганингни кўрсак, биз сенга мана бу билан қарши чиққан бўлар эдик» деб қиличига ишора қилди. Баъзи одамлар мана шу сўзларга асосланиб ҳукмдорга қилич билан қарши чиқишни жоиз санашмоқда. Бунга нима дея оласиз?

Жавоб: Эй биродарим, аввало бу сўзларнинг саҳиҳ эканини исботлаб бер! Бу сўзларнинг саҳиҳ эканини исботла. Одамлар бирор манбага асосланмай келтираётган нарсаларга келсак, биз буларни қабул қилишга ҳаққимиз йўқ. (Мусулмон) Ҳукмдорга ҳар қандай ҳолатда ҳам қарши чиқиш мумкин эмас. Ҳадисда келганидек, ҳатто агар у кўп зулм қилаётган бўлса ҳам. Ҳукмдорларга ҳатто сўз билан ҳам қарши чиқиш мумкин эмас, қилични гапирмаса ҳам бўлаверади!

Шунингдек бу сўзларни саҳобаларга нисбат бериш жоиз эмас. Бу сўзлар залолатдир.

 

Аллома Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон

http://www.sahab.net/forums/index.php?showtopic=121757

Манба: Тавҳид форуми

20 та мулоҳаза

  1. abdulloh → 02.04.2012 йил

    Bu Favzon ozi ham hujjat keltirmabti, shuningdek, hozirgi togutlar shariat bilan hukm qilmaydi, shuning uchun ular noqonuniy hukmdor, aksincha ular jinoyatchi kofir va murtadlar…

  2. Administrator → 03.04.2012 йил

    Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
    Ҳурматли abdulloh. Сизга қуйидаги мақолаларни ўқиб чиқишни тавсия қиламиз:
    Аллоҳ нозил қилган диндан бошқаси билан ҳукм қилиш ҳақидаги шубҳа
    Барча араб давлатлари ҳукмдорларини кофирликда айбловчилар ҳақида

  3. Abdulloh → 06.04.2012 йил

    Hamma musilmon davlatlardagi hukumdorlar musilmonligini aytadi lekin doimiy amali kufrga dalolat qiladi!
    Bu raylari faqatgina Saudiya Arabistoniga tegishli, chunki u yerda dinigizga xoxlaganizcha amal qilsangiz buladi, lekin o’rta osiyo mamlakatlari qisman tegishli emas.

    Meni hayron qoldirayotgan narsa bu sahifada aynan shu masalaga juda qattiq kirishilgan.
    Quron va Sunnatdan o’rganiladiganlar aksariyati bu bo’lmasa kerak?! Aynan manashu Sheyhlarning aynan shu masaladagi muholif fikrlarini ham taejima qilsangizlar o’rta ish bo’lgan bo’lar edi! Islomga to’lig’icha kiraman dep bir maslani mahkam ushlab chuqurlashish salaflar yo’lidanmi?!

  4. Administrator → 06.04.2012 йил

    Hamma musilmon davlatlardagi hukumdorlar musilmonligini aytadi lekin doimiy amali kufrga dalolat qiladi!
    Bu raylari faqatgina Saudiya Arabistoniga tegishli, chunki u yerda dinigizga xoxlaganizcha amal qilsangiz buladi, lekin o’rta osiyo mamlakatlari qisman tegishli emas.

    Ҳозирги замонда Аллоҳ нозил қилган диндан бошқаси билан ҳукм қилиб куфр ҳукмига дохил бўлган ҳокимлар топилишлиги инкор қилинмайди. Лекин агар ҳоким куфрга тушган бўлса, уни ўзини кофир дейиш, фақатгина ҳужжатни барпо қилинганидан кейингина жоиз бўлади. Чунки Аҳли сунна вал жамоанинг эътиқодига кўра, муайян шахсга ҳукм чиқарилмайди, бу иш фақат ҳужжат барпо қилинганидан кейин бўлади.
    * Эҳтимол у бехабар бўлиши мумкин;
    * Бошқача тушунган бўлиши мумкин;
    * Атрофида ёмон уламолар бўлиб, улар ҳақни бошқача қилиб кўрсатган бўлишлари мумкин;
    * Бундан бошқа эҳтимоллар бўлиши шошмасликни лозим қилади.
    Исломдаги ҳадлар (жазолар) шубҳалар сабабли қўлланилмас экан, куфр ҳукми (шубҳалар сабабли қўлланилмасликка) бунданда ҳақлироқдир.
    /kitoblar/raddiya/alloh-nozil-qilgan-dindan-boshqasi-bilan-hukm-qilish-haqidagi-shubha

    Meni hayron qoldirayotgan narsa bu sahifada aynan shu masalaga juda qattiq kirishilgan.
    Quron va Sunnatdan o’rganiladiganlar aksariyati bu bo’lmasa kerak?! Aynan manashu Sheyhlarning aynan shu masaladagi muholif fikrlarini ham taejima qilsangizlar o’rta ish bo’lgan bo’lar edi! Islomga to’lig’icha kiraman dep bir maslani mahkam ushlab chuqurlashish salaflar yo’lidanmi?!

    Азиз биродаримиз, биз билган ишончли уламоларнинг барчаси мана шу мавзуда ҳамфикрлар. Агар сизда ишончли олимларнинг мана шу мавзудаги бошқача қавли мавжуд бўлса келтиринг, албатта қабул қиламиз иншааллоҳ.

  5. terrorist No1 → 06.04.2012 йил

    Ҳукмдорларга ҳатто сўз билан ҳам қарши чиқиш мумкин эмас.Astag’firulloh saroy ulamolariz eng katta jihod hukmdor qarshisida haqni gapirish haqidagi hadisni bilmaydilarmi.Yo’q albatta biladi.Faqat nafsi haqiqatni aytishga to’sqinlik qiladi.Zalolatdagilar kimlar aslida?

  6. Administrator → 14.04.2012 йил

    Ҳукмдорларга ҳатто сўз билан ҳам қарши чиқиш мумкин эмас.Astag’firulloh saroy ulamolariz eng katta jihod hukmdor qarshisida haqni gapirish haqidagi hadisni bilmaydilarmi.Yo’q albatta biladi.Faqat nafsi haqiqatni aytishga to’sqinlik qiladi.Zalolatdagilar kimlar aslida?

    Ҳурматли саҳифамиз меҳмони, сиз айтиб ўтганингиздек Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳиҳ ҳадисда айтдиларки: «Энг афзал жиҳод – зўравон султон олдида айтилган адолатли сўздир» (Саҳиҳу сунани Аби Довуд: 3650).
    Агар ҳадисни эътибор бериб ўқиган бўлсангиз, у ерда “олдида айтилган адолатли сўздир” деб айтилган. Кимки бу ишни қилса, ҳақиқатдан энг афзал жиҳодни қилган бўлади. Аммо минбарларда, яширин мажлисларда, турли форумларда ва шу каби жойларда яшириниб олиб мусулмон ҳукмдорларга қарши чиқишлик жиҳод эмас, балки хуруж бўлади. Бу хаворижларнинг сифати ҳисобланади.
    Бу борада кенгроқ маълумот олишлик учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишни тавсия қиламиз:
    /kitoblar/raddiya/hukmdorga-qarshi-qilich-kotarib-chiqmayapmizku-degan-shubhaga-raddiya

    saroy ulamolariz

    Яна сизга насиҳат қиламизки, уламоларга тил теккизишдек оғир жиноятдан ўзингизни тийинг. Дарҳақиқат, уламоларнинг гўшти заҳарлидир!
    http://forum.tavhid.com/showthread.php?tid=367

  7. bahromjon → 22.04.2012 йил

    assalamu alaykum va rahmatulohu va barakotuh

  8. Abu Muslim → 23.04.2012 йил

    Assalamu Aleykum.
    Ushbu sayt adminlaridan robbim rozi bo’lsin.
    Bu sayt egalari tufayli juda ko’p narsani bilib oldim,
    ey admin birodarlar Alloh azza va jalla sizlardan rozi bo’lsin.AMIN.

    Admin birodarlar sizlarga biroz raddiyam bor edi faqat boshqacha tushunmanglar?

    Balki bu dalillar sizlarga yetib kelmagan bo’lishi mumkin deb o’yladim.

    Bugungi kunimizdagi prizedent qirollarga qarwi chiqish mumkin emas deb dalil keltiribsizlar Alloh rozi bo’lsin.

    Lekin sizlar keltirgan dalillar musulmon hokimlar uchun aytilganku.
    Bugun deyarlik barcha hukumat islomga qarshiku to’rimi birodarlar?

    Agar xokim islomga o’zgartirish kiritsa unga qarshi chiqiladi

    XUJJAT:

    Убода бин Сомитдан, Жунайд бин Аби Убай ривоят қилади: “Пайғамбар соллалоҳу алайҳи ва саллам бизларни исломга даъват қилдилар ва биз у зотга байъат қилдик. Биз у зотга қулоқ солишликка, қувватли ва заиф бўлган вақтимизда ҳам, оғирлик ва енгилликда ҳам, ҳатто бизга ноҳақлик бўлса ҳам итоат қилишликка байъат қилдик. Ҳокимият эгаларига, то уларда, Аллоҳдан биз учун далил бўладиган очиқ куфрни кўрмагунча қарши турмасликка байъат қилдик.” (Бухорий, Муслим)

    Қози Иёз раҳимаҳуллоҳ айтади: “Ҳокимият, бошқарув кофирга берилмайди, агар ҳоким куфр амалини содир этса уни лавозимидан четлатишга уламолар ижмоъ қилишган. Агар у куфр амалини қилса, Шариатни ўзгартирса, унга янги нарса киритса, у ҳоким ҳукмидан чиқади, унга итоат қилишлик мажбурияти йўқолади ва бу ҳолатда мусулмонлар учун унга қарши туришлик ва ағдаришлик вожиб бўлади.” (Саҳиҳи Муслимга Нававий шарҳи китоби).

    Имом Ибн ал-Мунзир раҳимаҳуллоҳ айтади: “Ҳар қандай холатда ҳам, кофирни мусулмонлар устидан ҳокимият қилишлиги мумкин эмаслигига барча илм эгалари ижмоъ қилишган”. (Ибн ал-Қоййим, Аҳкам аҳли-з-зимма)

    Ҳофиз бин Ҳажар раҳимаҳуллоҳ айтади: “Ижмоъ асосида ҳокимдан куфр содир бўлса, алмаштирилади ва ҳар бир мусулмон бунда қатнашишлик мажбурияти бор, кимки бунда қатнашса мукофотланади ва кимки ҳокимларга тарафдорлик қилса, гуноҳ унинг бўйнига ҳам бўлади” (Фатҳул-Борий).

    Bu xujjatlarga nima disizlar admin birodarlarim?

    Xozir saudyani qiroli. Abdulloh ibn Abdulaziz.
    Amerikaga yordam berayotkani sir emas.

    Va islomga o’zgartrish kiritkani uchun unga qarshi chiqishga yuqorida dalilni keltirdim.

    Bu dalillarga nima disizlar admin birodarlarim?

  9. Abdulloh → 26.04.2012 йил

    Ilmimiz yo’q! hatolarimizga tavba qilamiz!
    Bu masalada chuqurlashgansila Allohua’lam!!
    Bu matn emas jonli video.

    http://www.youtube.com/watch?v=eR88yxV_MgI

  10. Abdulloh → 26.04.2012 йил

    WebSite xodimlari Sizlarni yaxshi ko’ramiz, chunki sizlar asl tavhidni yoyishga harakat qilayapsizlar!
    Fosiq Zolim bo’lgan, Konistitutsiyasida(184 modda)hijob o’ragan maktab qizchalarining ota onalarini 15 kunga mahbus qilishlarni yozib qo’ygan.
    Ibn Baz, Ibn Usaymin, Al-Albaniy, shu insonlarni risola va kitoblarini yoyishga harakat qilgan yigitlarni qanchasi 2009 yilda 6 yildan 18 yilgacha qamalib ketdi, endi manashu zolimlarni zolim fosiqlar din dushmanlari deganimiz uchun havorijlarning sifatini qilgan bo’lamizmi yoki xavozij bo’lamizmi?!

  11. Abdulloh → 28.04.2012 йил

    Balki man nohaqdirman…
    Boshqa muloxaza yozmayman inshaa Alloh!!

  12. Administrator → 02.05.2012 йил

    Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
    Ҳурматли саҳифамиз меҳмонлари!
    Аввало, биз ҳукмдорлар ҳақида бирор мақола ёки фатво чоп этсак, бу билан муайян ҳукмдорни назарда тутмаймиз. Шу мавзудаги Исломнинг умумий ҳукмини айтамиз холос.
    Иккинчидан, Саудия Арабистони қироли шаръий ҳукмдорлигига шак-шубҳа йўқ. Бунга кўпгина уламолар гувоҳлик беришган. Мана шайх Фавзон ҳафизаҳуллоҳнинг ўзлари охиргидан битта олдинги маърузаларида валийюл амиримиз дедилар қиролни.
    http://www.alfawzan.af.org.sa/node/13912
    Учинчидан, агар сизлар президентларни такфир қилишга жуда ошиқаётган бўлсангиз, ўша хос президентларни нималар дегани, китобида нималар ёзгани, бошқарувида қайси ишларга қўл ураётгани ва бошқа барча маълумотларнинг жамланглар, кибор уламолари бор давтлатдаги танишларингизга беринглар ўша жамлаган маълумотларни. Улар мана шу маълумотлар билан кибор уламолар ҳузурига боришсин. Ёки ўзларингиз масалан Ҳаж ёки Умрага бориб, ўша маълумотларни кибор уламоларга кўрсатиб, ўша хос ҳукмдорнинг ҳолати ҳақида сўранглар. Агар кибор уламолар ўша хос шахсни кофир деб ҳукм қилса, бу ҳукми ҳақиқатдан тўғри бўлса, биз ҳам уни кофир деймиз. Лекин модомики ҳукм йўқ экан, биз нима қилайлик?!
    Азиз биродарлар, ҳозир президентларни кофир деганимиз билан нима фойдага эришамиз? Ундан кўра халқни тарбияси билан шуғулланайлик, уларга тавҳидни, суннатни даъват қилайлик. Бу билан ўша шаръий ҳукмдорларга лойиқ жамиятни тарбия қилайлик.
    Бизни кофирларини бекитмаябсанлар деб айбламанглар. Мана Қаззофий, Башар Асад каби ҳукмдорларни кофир эканини келтирдик, уламоларнинг фатволарини эътиборингизга ҳавола қилдик.
    Шунинг учун сиздан илтимосимиз шуки, бизга нисбатан инсоф қилинглар. Чоп этилаётган асарларга адолат нуқтаи назардан қарашга ҳаракат қилинглар.

  13. Abdulloh → 03.05.2012 йил

    Admin birodar, qirolligingizni noshariy ishlari ko’pligini uzingiz bizdan ko’ra juda yaxshi bilsangiz kerak! Zolim qirolingiz kufr kattalari bilan islom ummati ziyoniga qilgan kelishuvlarini ham bilasiz!!
    Umid qilamiz bu Zolim qirollikni zulmi haqida oilangiz va o’quvchilaringizni ogohlantirgansiz, toki ular bu zolimlarni qalbidan yaxshi ko’rib ko’rib qolmasligi uchun!!
    Sheyh Favzonni gaplari siz uchun ham qolganlar uchun ham mutlaq tashlab bulmaydigan hujjat bulmaydi!
    Qirollikni kufr amallarini sanab bergan va Qirolni ogohlantirgan va nasihat qilgan Ulamolarni ahvoli nima bulganini hamma ko’rdi 1990-2012 yillar davomida, mujohidlar havorijga chiqarildi!
    Haqiqatdan usha mujohidlarni havorij dep bilsangizlar, barchasi ochiqlanadigan kunda hammasi malum buladi!

  14. Administrator → 03.05.2012 йил

    Ҳурматли биродаримиз Абдуллоҳ.
    Биз Саудия қиролини гуноҳдан маъсум деб ҳисобламаймиз. Саудия қиролини ҳам, барчамизни ҳам гуноҳимиз бор. Аммо биз ушбу қирол Ислом динидан чиқариб юборадиган гуноҳи борлигини билмаймиз.
    Сиз шайх Фавзон сўзларига қониқмаган бўлсангиз, Саудия Арабистони қироли шаръий мусулмонлар ҳукмдори эканига, Саудия Арабистони Ислом ва Тавҳид мамлакати эканига гувоҳлик берган ва бериб келаётган ўнлаб уламоларни келтиришимиз мумкин.
    Шайх Абдулазиз Ибн Боз раҳимаҳуллоҳ Саудия мамлакати тавҳид давлати экани, унга бўлган адоват тавҳига бўлган адоват экани ҳақида:
    http://www.safeshare.tv/w/zGQijIiXft
    Шайх Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳ Саудия ҳукмдори ҳақида:
    http://www.safeshare.tv/v/gUMspvuXs3Y
    Шайх Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳ барча балоларга Саудия ҳукмдорлари айбдор деган даъвога жавоблари:
    http://www.safeshare.tv/w/NbnuokOpeM
    Шайх Албоний раҳимаҳуллоҳ Саудия Арабистони ва Қирол Фаҳд ҳақида:
    http://www.alalbany.net/misc004.php
    Шайх Муқбил раҳимаҳуллоҳ Саудия Арабистони ва унинг ҳукмдорлари ҳақида:
    http://www.safeshare.tv/w/NukvCIhOBr
    Шайх Солиҳ Фавзон ҳафизаҳуллоҳ Саудия Арабистонини такфир қилаётганлар ҳақида:
    http://www.safeshare.tv/v/iUyYtwEmHJI
    Шайх Абдулазиз Рожиҳий Саудия ва унинг ҳукмдори ҳақида:
    http://shrajhi.com/?Cat=1&Fatawa=1315
    Шайх Абдулазиз Рожиҳий Саудияни такфир қилаётганлар ҳақида:
    http://www.safeshare.tv/v/Kfp6hHhD2fU
    Биродар, бу рўйхатни жуда узоқ қилиб чўзиш мумкин. Чунки сиз айтаётган сўзларда сиз аввалгиларни ўзиб кетмагансиз. Бу каби шубҳалар узоқ йиллардан бери бор ва бунга алҳамдулиллаҳки уламолар гўзал услубда раддиялар бериб келишади.
    Сизга биродарона насиҳатимиз шуки, пайғамбарларнинг меросхўри бўлган уламоларнинг насиҳатларига қулоқ тутинг. Охир оқибати жуда аччиқ бўлган такфир ботқоғидан йироқда бўлинг. Аллоҳнинг динини таълим олишликда холис бўлинг.
    Аллоҳ таолодан барчамиз учун офият сўраймиз.

  15. Abdulloh → 03.05.2012 йил

    Hayyakumulloh Admin brodar, men takfir qilganim yo’q! Zolim dedim! Kufr amallarini sanab bergan ulamolarni xabs qilgan yoki qatl qilgan degan bilan kofir deganim kelib chiqmaydi! Kufr kattalari yani kofirlarning kattalari bilan qilgan kelishuvi uchun xam kofir bo’ldi degan fikrdan uzoqman, lekin zolim dedim!! Farqini biling birodar!
    Ulamolarning nasixatiga quloq solamiz Albatta! lekin ko’r ko’rona emas! Ibn Baz, Ibn Usaymin, Al-Albaniy Sheyhlarimiz olamdan o’tishgandan keyin qaysi tomonga tezlik bilan og’ishni boshlaganini qirollik, aynan qirol xaqida gap ketayotgani yo’q, ayniqsa oxirgi 7-8 yil ichida qanday noshariy joylar aynan shaxzodalar tomonidan qilinganini ko’rib turibsiz!!
    Shaxsan mening adovatim Saudiya arabistoni mamlakatiga emas, Sheyh ibn Baz rahimahullohni gaplarini “saudiyaga adovat tavhidga adovat” bu jumlani ishlatishingiz mutlaqo noo’rin, qirollikga nisbatan zolimligi aytildi xolos! mamlakatda nima ayb?! Tavhidga adovat xaqida xayol qilishga xam qo’rqish kerak!! Men zolim hukumat xaqida gaprayapman!! Birodar KOFIR emas ZOLIM!!
    Ilohim siz haq bulsangiz Alloh meni hidoyat qilsin!!
    Sheyhlarning ilmlaridan biz doimiy ravishda foydalanamiz, bu gaplarni gaprishimizdan maqsad aynan kibor sheyhlarning talimlari, ya’ni shari’y hukumdor qanday bulishini tushuntirib berishgani!
    Adovatimiz saudiya mamlakatiga bulganida u yerlarda qo’nim topishni o’ylamasdik! Alloh nasib qilsin! Lekin aksincha hukumdori zolim bo’lsada yer yuzidagi qolgan mamlakatlardan eng afzal zoy Makka va Madina ekanini va yashashlikni maqsad qilganmiz Qirollik zolim bo’lsa xam, Kufr yani kofirlarning kattalari bilan kelishmalari bo’lsa xam!!
    Muhtaram Admin muloxazalarni ommaga qo’yish yoki qo’ymaslik niyatingiz qanday bo’lsa meniki xam sizni kabi inshaAlloh. Bu suhbatni ikki birodarni xolis munoqashasi o’laroq tushunasiz degan umiddaman!
    Birodar yana bir bor takidlayman, muloxazalarim orasida qirollikni, xatto o’zbek hukumatini ham kofir deganim yo’q, zolim dedim!
    Jazakumullohuxoyron!
    Alloh taolodan barchamizga haq yo’ldan og’maslikni so’raymiz.

  16. Administrator → 04.05.2012 йил

    Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
    Ҳурматли биродаримиз Абдуллоҳ.
    Аввало вақт ажратиб саҳифамизга яна бир бор ташриф буюрганингиздан хурсандмиз.
    Энди охирги қолдирган мулоҳазангизга қисқача тўхталиб ўтсак.

    men takfir qilganim yo’q!

    Такфирдек хатарли эшикни очмаганлигингиз боис биз ҳам сиз учун хурсандмиз. Бироқ сизнинг юқоридаги мана бу маънодаги мулоҳазаларингиздан такфир ҳиди келиб тургандек эди:

    Hamma musilmon davlatlardagi hukumdorlar musilmonligini aytadi lekin doimiy amali kufrga dalolat qiladi!

    Биз сизни такфирий эътиқодлардан пок эканингизни билиб хурсанд бўлдик. Эътибор берган бўлсангиз биз ҳам аввалда сизни такфирда айбламаган эдик, балки:

    Охир оқибати жуда аччиқ бўлган такфир ботқоғидан йироқда бўлинг.

    деб сизга биродарона, холис насиҳат қилган эдик холос.
    Сиз қолдирган мулоҳазадаги ҳар бир сўзга тўхталиб ўтмадик. Аммо мулоҳазангизнинг асосий бир нуқтасига эътиборингизни қаратмоқчимиз. Сизнинг бу мулоҳазаларингиздаги эътирозингиз нимадан эканини тушуниб турибмиз. Шайх Солиҳ Фавзон ҳафизаҳуллоҳ юқоридаги фатволарида:

    Ҳукмдорларга ҳатто сўз билан ҳам қарши чиқиш мумкин эмас, қилични гапирмаса ҳам бўлаверади!

    деб айтган сўзларига эътироз билдирмоқдасиз. Яъни Саудия қироли ғирт золим бўладику, биз уни золим деб, унинг зулмига қарши нега гап гапирмаслигимиз керак экан демоқчисиз. Ушбу сўзларга жавоб қуйидагича бўлади:
    Аввало биз бу ерда қайсидир ҳукмдор золимми ёки йўқми деган масалага тўхталмаймиз. Биз мусулмон ҳукмдорларни айбларини ошкор қилиш, уларни камчиликларини эслаб ўтиш ҳукмдорларга қарши бош кўтаришга кирадими ёки йўқми деган масалага тўхталиб ўтамиз.
    Фазилатли шайх Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳ, аллома, қози Шавконий роҳимаҳуллоҳнинг «Рофъ ал-Асатин фий ҳукм ал-Иттисол би ас-Салатийн» номли рисолаларига қисқача шарҳ бера туриб, шундай дедилар: «Дарҳақиқат Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам айтдиларки: «Мана бу кишининг наслидан шундай одамлар чиқадики, сизлардан бирингиз уларнинг намози олдида ўзининг намозини паст санайди» (Бухорий 4351, Муслим 1064). Яъни: шу кишига ўхшаш (табиатли одамлар чиқади). Бу ҳадис ҳукмдорга қарши бош кўтариб чиқиш ҳам қилич ва ҳам сўз билан бўлишига энг катта далил бўлади. Бу кимса Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламга қарши қилич кўтаргани йўқ. Бироқ норози эканини очиқ эълон қилди. Аҳли сунна уламоларининг баъзи китобларида ҳукмдорга қарши чиқиш, у қилич биландир, дегандаги уларни ирода қилган қасдлари шуки, у бош кўтаришнинг энг юқори палласига чиққан ниҳоий кўринишидир. Бу ҳолат Набий соллоллоҳу алайҳи ва саллам бошқа бир ҳадисда айтганларини айни ўхшашидир. (Умумий маъноси) Зино кўз билан, қулоқ, қўл ва оёқ билан ҳам бўлади. Лекин энг улкан зино, у ҳақиқий зино бўлмиш, жинсий аъзо зиносидир. Шунинг учун ҳам Набий соллоллоҳу алайҳи ва саллам айтдиларки: «Жинсий аъзо ёки уни тасдиқлайди, ёки ёлғонга чиқаради» (Муттафақун алайҳ)».
    Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳ шарҳлашда давом этиб айтдиларки: «Уламоларимизнинг (ҳукмдорга қарши қилич кўтариб қарши чиқиш деган) ибораларидан мақсадлари шуки, қилич билан қарши чиқишдан олдин албатта тил ва сўз билан қарши чиқиш аввал ўтган бўлади. Биз бу жараённи табиий ҳолатга биноан аниқ-ишонч ҳосил қилган ҳолда биламиз.
    Одамларни жумбушга соладиган бирор гиж-гижлашсиз, шундоқ ўзлари қўлларига қурол олиб ҳукмдорга қарши бош кўтаришлари бўлмаган нарса. Бу ерда албатта уларни ўз ўринларидан қўзғатиб юборадиган бир иш рўй берган бўлади. У ҳам бўлса (ҳукмдорга қарши) сўз билан қарши чиқишликдир. Демак, ҳукмдорларга қарши сўз билан бош кўтариб чиқиш, ҳақиқий бош кўтариб чиқиш ҳисобланади. Бунга суннат ва воқелик далолат қилади.
    Суннатга келсак, уни (юқоридаги ҳадисдан) билиб олдингиз. Воқелик ҳақида айтадиган бўлсак: Биз бирор шак-шубҳа аралашмаган, аниқ илм асосида шуни биламизки, қилич кўтариб қарши чиқишни асли тил ва сўз билан қарши чиқишликдир. Демак, (қурол кўтариб қарши чиқишдан олдин) албатта бу ишга етаклайдиган ва қўзғайдиган гап-сўзлар бўлиб ўтган бўлади. Мисол учун: ҳукмдорларни обрўсига тил текказиш, уларни қилган яхши ишларини (одамлардан) яшириш. Сўнг қалблар (ҳукмдорга нисбатан) кек ва буғзу-адоватга тўлади. Ана шу дамда бало бошланади»
    («Ҳукм ал-Ҳамалат ал-Иъламийя ала билад ал-Ҳаромайн» шаритидан айнан кўчирилди ва «Рофъ ал-Асатин фий ҳукм ал-Иттисол би ас-Салатийн» рисоласига шайх Усаймин берган шарҳларини 33-34 саҳифаларида ҳам айни шу юқоридаги жумлаларни учратишингиз мумкин).
    Кўриб турганимиздек ҳукмдорларга сўз билан қарши чиқишлик, уларни обрўларига тил текказишлик, турли ўринларда уларнинг айбларини ошкор қилишлик ҳукмдорларга қарши чиқишлик ҳисобланади. Бу қилич билан қарши чиқишликнинг аввалги палласига киради. Юқорида келтирилган фатводаги шайх Солиҳ Фавзоннинг ҳатто сўз билан ҳам қарши чиқиш мумкин эмас деган сўзлари, у кишининг ижтиҳодларидан эмас, балки саҳиҳ-соғлом манҳажда бўлган аҳли суннат имомлари иттифоқ қилган масалага киради.
    Ушбу мавзу борасида кенгроқ маълумот олишлик саҳифамизда чоп этилган қуйидаги мақолани ўқиб чиқишингизни тавсия қиламиз:
    «Ҳукмдорларга қарши қилич кўтариб чиқмаяпмиз-ку» деган шубҳага раддия

    Сўзимиз якунида барча мусулмон биродарларимизга ожизона насиҳатимизни баён қилишлигимизга ижозат берсангиз.
    Азиз биродарлар, бир нарсани ёдда тутинг! Халқ қандай бўлса бошига шундай ҳукмдор келади.
    Аллоҳ таоло айтадики: «Шунингдек, қилиб юрган гуноҳлари сабабли золим кимсаларни бир-бирларига дўст қилиб қўюрмиз» (Анъом: 129).
    Қатода деди: «Аллоҳ одамлар устидаги ҳукмдорликни уларнинг амалларига яраша беради. Мўмин мўминга ва кофир кофирга ҳукмдорлик қилади» («Тафсир Ибн Касир» 2/346).
    Мансур Ибн Асвад ривоят қилади: «Мен Аъмашдан «Шунингдек, қилиб юрган гуноҳлари сабабли золим кимсаларни бир-бирларига дўст қилиб қўюрмиз» ояти ҳақида сўрадим: «Ушбу оят ҳақида айтилганлардан нима эшитгансан?!» У: «Мен бу (оят) ҳақида: «Агар халқ бузилса, улар устидаги ҳокимлик (улардан) энг ёмонларига берилади!» деб айтишганини эшитганман» деб жавоб берди» (Абу аш-Шайх. «ад-Дуррул Мансур» 3/358).
    Али розияллоҳу анҳуга бир киши: “Нима учун одамлар сизга Абу Бакр ва Умарга итоат қилгандек итоат қилмайдилар?”, – дея йўллаган саволига қуйидагича жавоб бердилар: “Чунки Абу Бакр ва Умарнинг атрофида менга ўхшаганлар жамланганди. Бугун мени атрофимда эса сенга ўхшаганлар жамланган”.
    Ҳажжож ибн Юсуф ас-Сақофийга бир киши: “Нега Умарга ўхшаб одил бўлмайсан?” – деганида қуйидагича жавоб берган экан: “تبازروا أتعمر لكم” (“Абу Зарга ўхшаш бўлинглар, мен ҳам сизларга Умар каби бўламан”). Ҳажжожнинг фасоҳатига қаранг! Абу Зар исмини олиб тафааъала бобига қўйиб “табазаро” феълини ясади ва Умар исмини олиб тафаъъала бобига солиб таъаммаро феълини ясади. Салафлар унинг оғзидан чиққан ушбу сўзни ҳақ дея ёдга оладилар.
    Ибнул Қоййим ал-Жавзийя роҳимаҳуллоҳ замоналари ҳолатини ёдга олиб айтадиларки: “Бизнинг бу ҳолатимизга Усмон ва Алий каби тўғри йўлдаги халифалар ҳали у ёқда турсин, Муовия каби одил подшоҳларга ҳам нолойиқмиз”.
    Биродар бундан 700 йил аввал ушбу сўзни Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ айтган бўлсалар, биз ҳақимизда нима дейиш мумкин?!
    Одил подшоҳ бўлиши учун биз одил бўлишимиз керак: “Аниқки, то бирон қавм ўзларини ўзгартирмагунларича, Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмас” (Раъд: 11).
    Бугун эса баъзи даъватчилар ушбу оятга қарши чиқиб: “Аниқки, то бирон қавм ҳукмдорларини ўзгартирмагунларича, Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмас”, – демоқдалар, наузу биллаҳ. Буни лисонул мақол билан эмас, лисонул ҳолат билан айтмоқдалар. Яъни, тиллари билан айтмасалар-да, даъватлари ва қилаётган ҳаракатлари шуни кўрсатмоқда. Маълумки, “لسان الحال انطق من لسان المقال”. Ушбу жумлани таржимасиз қолдирамиз. Ўйлаймизки сиз (биродаримиз Абдуллоҳ) араб тилидан хабардорсиз.
    Хуллас, биродарлар бизнинг замонамизда одил ҳукмдор бўлишини хоҳласак одил жамиятни тарбия қилайлик. Тарбия иши эса барча нарсадан аввал сиз айтгандек ҳукмдорлар зулмини бартараф этишдан эмас, зулмлар ичидаги энг каттаси бўлмиш ширкни бартараф этишдан бошланади. Кейин сиз хоҳлагандек ҳукмдорнинг ўзигина одил бўлишлигини халққа ҳеч қандай фойдаси йўқ. Бунга иккита мисол:
    1) Нажоший мусулмон эди. Ва у мамлакатининг подшоси эди. У мамлакатда ислом ҳукми билан бошқарув олиб бориб, халқини исломга киришларига сабабчи бўлиб қолиш у ёқда турсин, ўзини мусулмон эканини эълон қилолмай ўтди. Демак ҳукмдор одил бўлиши ҳам фойдасиз экан, балки халқ одил бўлсагина фойда бўлади.
    2) Ҳирақл Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мактубларини ўқиб, савол-жавоб қилгач у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни ҳақ пайғамбар эканликларини билди ва аъёнлари исломни қабул қилсалар ўзи ҳам исломни қабул қилишини мақсад қилиб, сарой эшикларини ёпиб, уларга исломни таклиф қилди. Уларни дарҳол юз ўгириб эшик сари шошилиб қолганларини кўргач, дарҳол фикридан қайтиб: “Сизларни бир синай дегандим”, – деди. Ҳолбуки у синаш учун эмас, балки жиддий таклиф киритганди. Ҳукмдор бўлишига қарамай исломни ҳақ эканини билса-да, уни қабул қилишга юрак дов бермади. Бу ҳам ишни бари ҳукмдорларга боғлиқ, ёки балиқ бошидан сасийди маталига зид эканини кўриб турибсиз.
    Ва ниҳоят сўзимизни тегишли хулоса чиқарасиз дея бир Пайғамбар ҳадиси билан якунлаймиз. Ҳузайфа ибн ал-Ямон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам айтдиларки: “Сизларни орангизда пайғамбарлик Аллоҳ таоло қанча туришини хохлаган бўлса шунча туради. Сўнг Аллоҳ таоло уни кўтаришни хоҳлаган вақтда кўтаради. Сўнг пайғамбар манҳажига асосланган халифалик бўлади. (Бу ҳам) Аллоҳ таоло қанча туришини хоҳлаган бўлса шунча туради. Сўнг Аллоҳ таоло уни кўтаришлигини хоҳлаган вақтда кўтаради. Сўнг эса эваз (мерос) қилиб бериладиган подшоҳлик бўлади. Аллоҳ таоло қанча туришини хоҳлаган бўлса шунча туради. Сўнг Аллоҳ таоло уни кўтаришни хоҳлаган вақт кўтаради. Сўнг эса зулм қиладиган подшоҳлик бўлади. Аллоҳ таоло қанча туришини хоҳлаган бўлса шунча туради. Сўнг Аллоҳ таоло кўтаришни хоҳлаган вақт, уни ҳам кўтаради. Сўнг яна пайғамбар манҳажига асосланган халифалик бўлади”. Сўнг жим бўлдилар”. (Аҳмад ва ундан бошқалар ривоят қилишди: “Силсила ас-Соҳийҳага қаранг” (5-мужаллат)).

  17. Abu Dovud → 05.05.2012 йил

    Assalamu alaykum. Jazakallohu Hoyr Administrator!
    Birodarlar men ushbu yo`lda Rasululloh sollallohu alayhi wassallam nima ish qilganlariga e`tibor berishga buyurar edim, u kishi kelganda, qabilalarni boshqarayotganlar haqida so`z yuritmadilar! Ahir ular ADolatli boshqaruvchi emasdilar, Rasululloh sollallohu alayhi wassallam nima ish qilgandilar shu paytda?? U kishi TAVHIDga da`vat qildilar, odamlarni shirkdan qaytardilar.
    Mana shu bizlarning birinchi yo`limiz emasmi?? Hatto Namozga bo`lgan chaqiriq 10 yillardan so`ng bo`lgandi. Davlatni kimlar ustida qurdilar???
    Bir yon atrofimizga qaraylik Shirk amallari tiqilib yotibti, Benamozlar tiqilib yotibti, Takfir(Kufrda ayblayotganlar)tiqilib yotibti mana shunday holatda bizlarning vazifamiz, qanchalik tugri bo`ladi ularni avval shu amallarini tugirlamay turib, hokimiyat va hokimlarni holati haqida gapirishimiz?! Rasululloh sollallohu alayhi wassallam nima qilgandilar va nima qilgan bo`lardilar?!
    Alloh hammamizni haqqa boshlasin!

  18. ali ali → 08.05.2012 йил

    Assalomu alaekum xurmatli “tavhid.com “ijodkorlari olloh silardan rozi bulsin,silardagi xar-hil savol javoblarni ukib kolaman, javoblardan juda kinglim tuq silarga kotta raxmat.Lekin tushunchasi euq, dunyo qarashi tor insonlar xam uchrab turishi achinarli xol albatta. Odamning savolini saviyasiga qarab qanaqligini bilib olsa buladi,yuqoridagi dustimisni va shunga uxshaganlarni savollarini uqib qoldim.Tugrisi juda jaxlim chukdi, beradigan savollaridan silarga bugan ishonchsizlik va bexurmatsizlik qilayotganday nazarimda, bu duslarimiz uchun silardan uzur surayman.Shunday ajoyib saeyt ochib quyilgan bulsayu mazza qilib ilim urganish bilmagan narsalarini surab qiziqish urniga, bor vaqtlarini ularga umuman aloqasi euq insonlar ustidan muxokama qilish b.n utazishmoqdalar, bundan ularga nima foydayu nima zaraz ularni hukmini chikarish bizlarga koldimi,keling bu ishlarni ulamolarga quyib beraylik.Mayli xar kim xar-hil fikir bildirishi yoki savol berishi mumkin bu uning suz irkinligi.Lekin mani tepa sochimi tikka qilgan narsa olimlar shaniga aytilgan bexurmatsiz gap.Ie uzga podshoxlar, uzga mamlakatdagi insonlarni shariat buycha yashashi gami tushgan dustim, oldin uz yurtingdagi olimu ulamolarni xurmatini joyiga quyish qanchalar katta savob ikanini bilib ol ana undan kiein kottaroq ishlarga xarakat,olimga bepsansizlik nafaqat olimga balki odamga bunday muomila sizni qanchalar shariat axkomlaridan uzok inson ikanliginggizni kursatib turibdi yana shriat,shariy davlat xaqida gapirishga yul busin duslarim.Bir bemani savolga uzundan uzun xujjatlar b.n javob bergan insonlarga raxmat,olimlarni gushtini eieish bilan buldimi dustlarim, men bulsam javob yozmagan bulardim “tavhid.com” ijodkorlariga kupdan kup raxmat savol javobida jaxlilarini bildirmay kamtarona odobni oliy darajasini namoyon kigan xolda uzlarini kursatganliklari uchun.

  19. Elyor → 18.02.2015 йил

    Assalamu alaykum! Muhtaram admin shayh Abdulloh Buhoriy “Kim iroqdagi hilofotni botil desa hudodan qo’rqsin” deganmilar? Sizda shu haqda malumot bormi?

  20. Administrator → 21.02.2015 йил

    Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
    Агар сиз Мадиналик шайх Абдуллоҳ ибн Абдурроҳим Бухорий ҳафизаҳуллоҳни назарда тутган бўлсангиз, у киши сиз айтган сўзга мухолиф фикр билдирган. Қуйидаги манзилда у кишининг сўзлари келтирилган:
    https://tavhid.com/fatvolar/dolzarb-fatvo/shayx-abdulloh-buxoriyning-suriya-borasidagi-nasihati
    Агар сизда бошқа сўзлари бўлса, илтимос биз билан улашинг.

    Агар бу кишидан бошқани назарда тутган бўлсангиз, уламолардан бошқанинг гапи биз учун бирор вазнга эга эмас.

Фикр билдиринг

Мулоҳаза билдириш учун рўйхатдан ўтган бўлишингиз керак.