PDF WORD

Норозилик сифатида иш ташлаш

Норозилик сифатида иш ташлаш

Савол: Мусулмон мамлакатида унинг дунёвий ҳукумат тузумини тугатиш умидида (норозилик сифатида) барча иш жойларида умумий иш ташлашнинг ҳукми қандай?

Жавоб: Шубҳасиз, бу саволда мусулмон ёшларни йўллашдаги улкан хавф талаб қилинмоқда. Иш ташлашга, у хусусий жабҳада бўладими, давлат жабҳасида бўладими, шариатда ҳеч бир асос йўқ. Шак-шубҳа йўқки, иш ташлаш давом этадиган вақт, хизматнинг зарурати ва иш ташлашнинг миқёсига боғлиқ бўлган кўп зиёнга олиб келади. Албатта, бу (иш ташлаш) ҳукуматга босим кўрсатиш услуби сифатида қўлланилади. Саволда айтилдики, бу услуб (мусулмон мамлакатида) дунёвий ҳукмни тугатиш учун қўлланилади. Биз олдин ҳукм тузуми дунёвий эканлигини исботлаб беришимиз керак. Агар бу ҳукумат дунёвий эканлиги исботлаб берилган бўлса, унда шуни маълум қиламизки, маълум шароитларни истисно қилган ҳолда ҳукуматга қарши чиқиш ноқонунийдир.

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймийн раҳимаҳуллоҳ

“Ас-Саҳватул-Исламия – Зовабит ва тавжиҳат” 286-287 с.

“Ал-Асалаҳ” журнали №30 59-61 с.

Фикр билдиринг

Мулоҳаза билдириш учун рўйхатдан ўтган бўлишингиз керак.