PDF WORD

Қачон бировни кофирга чиқариш жоиз бўлади?

Қачон бировни кофирга чиқариш жоиз бўлади?

Савол: Қачон бировни кофирга чиқариш жоиз бўлади? Қачон жоиз бўлмайди? Аллоҳ таолонинг сўзида зикр қилинган куфрнинг тури қандай: «Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас улар кофирлардир» (Моида сураси, 44-оят).

Жавоб: Ёлғиз Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, Унинг элчисига салоту саломлар бўлсин, у кишининг оилалари ва саҳобаларига ҳам.

Шундан сўнг.

Сизнинг қачон кофирга чиқариш жоиз бўлади, қачон жоиз бўлмайди, деган сўзингизга келсак, сизга тушунарсиз бўлган ҳолатни баён қилиб беришингиз лозим. Шундагина сизга ҳукмни айтамиз. Аммо Аллоҳнинг қуйидаги сўзи: «Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас улар кофирлардир» (Моида сураси, 44-оят). Бу оятда келган куфрнинг тури катта куфрдир. Қуртубий тафсирларида айтадилар: «Ибн Аббос розияллоҳу анҳума ва Мужоҳид роҳимаҳуллоҳ айтдилар: Кимда-ким Қуръонни рад қилган ҳолда ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзларини инкор қилган ҳолда, Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас у кофирдир» (сўзлари тугади).

Аммо кимки Аллоҳга осий эканлигини эътиқод қилган ҳолда, Аллоҳ нозил қилган диндан бошқаси билан ҳукм қилса, бу кишининг куфри катта (диндан чиқарувчи) куфр бўлмайди. Чунки уни Аллоҳ нозил қилган диндан бошқаси билан ҳукм қилишга пора ёки бошқа бирор нарса олиши сабаб бўлгандир, ёки ҳукм қилинган одамга душманчилиги, ёки яқин танишлиги, ёки дўстлиги ёки шунга ўхшаган сабаблар бўлиши мумкин. Бу ҳолатда у осий-гуноҳкор бўлади, куфрдан кичик бўлган куфрга тушган бўлади, зулмдан кичик бўлган зулмга тушган бўлади, фисқдан кичик бўлган фисққа тушган бўлади.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Набийимиз Муҳаммадга, у кишининг аҳлларига ва саҳобаларига Аллоҳнинг салоту саломлари бўлсин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 2/141.

 

Раис: Абдулазиз ибн ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзо: Абдуллоҳ ибн Ғудайён
Аъзо: Абдуллоҳ ибн Қаъуд

 

Манба: Тавҳид форуми

Фикр билдиринг

Мулоҳаза билдириш учун рўйхатдан ўтган бўлишингиз керак.