PDF WORD

Ислом умматининг Жиҳод масаласидаги ўрни қандай?

Ислом умматининг Жиҳод масаласидаги ўрни қандай?

Савол: Бугунги кунда Ислом умматининг Жиҳод масаласидаги мавқифи – ўрни қандай? Кофирларга ҳужум қилиш мумкинми ва бизларга нима қилиш лозим?

Жавоб: Бу қодир бўлганда! Бу қодир бўлганда! Жиҳодда бошлиқ-амир бўлиши лозим, жиҳод валийюл амрнинг вазифаси. Ҳар бир инсон валийюл амрнинг изнисиз ўзи жиҳод қилавериши тўғри эмас. Бу ҳолатда жиҳод деб аталмайди, бу анархиядир (итоатсизлик, тартибсизлик). Жиҳод валийюл амрнинг ҳуқуқидир. Агар валийюл амр жиҳодга чақирса ёки мусулмонлардан бўлган армияни, уларга байроқ бериб ва уларни устига амир сайлаб жангга юборса мана шу Аллоҳнинг йўлида бўлади. Аммо валийюл амрнинг рухсатисиз ва валийюл амрнинг бошқарувисиз жиҳод қилинса бу хаос (тартибсизлик) дейилади. Бу ҳеч қандай фойда келтирмайди ва бунда зарар кўпдир.

Мусулмонлар бирор вақт жиҳод қилишга қодир бўлмасалар, уларга вожиб бўлмайди. Улар нимага қодир бўлсалар, ана шу нарса уларга вожиб бўлади. Аллоҳ таоло айтади:

«Аллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмайди» (Бақара: 286).

Бунга энг равшан далил Росулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламнинг Маккадаги ҳолатларидир. Ўша вақтда жанг қилиш мумкин эмас эди, чунки мусулмонлар жанг қилишга тоқатлари етмас эди. Имом Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ, «Зодул Маъод»да айтадилар:

Жанг тўрт марҳалада (даражада) келган:

Биринчи марҳала: Аввалда ман қилинган эди ва мумкин эмас эди. Бу Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккада бўлган даврларида эди. Чунки, мусулмонларда қувват йўқлигидан, уларнинг ўлдирилишлари мумкин ва келадиган зарар фойдадан кўра кўпроқ эди. Бу Макка даври дейилади. Аллоҳ таоло айтади:

«Мана бу кимсаларни кўрмадингизмики, уларга: «Ўзингизни босинг ва намозингизни ўқиб, закотингизни адо этиб туринглар!», дейилган эди. Энди қачонки уларга жанг фарз қилинганида эса баногоҳ улардан бир тўпи одамлардан Аллоҳдан қўрққандек, балки ундан-да қаттиқроқ қўрқмоқдалар» (Нисо: 77). Аввалда уларга фарз эмас эди, заифликлари сабабли ва тоқатлари етмагани сабабидан. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга урушсиз ҳақни етказишлик ва Аллоҳга даъват қилишлик буюрилган эди. Уларга сабр қилиш ва мусибатларни кўтариш буюрилганди. Маккада нозил бўлган оятларни ўқинглар, ҳаммаси шунга далолат қилади.

Иккинчи марҳала: Росулуллоҳ солллаҳу алайҳи васаллам Мадинага кўчиб ўтганларида, ҳижратнинг аввалида ҳимоя учун жанг қилишликка рухсат берилди. Бу рухсат эди, вожиб эмас! Аллоҳ таоло айтади:

«Ҳужумга учраётган зотларга мазлум бўлганлари сабабли (жанг қилиш) изни берилди. Албатта Аллоҳ уларни ғолиб қилишга Қодирдир. Улар ўз диёрларидан ноҳақ, фақатгина «Бизнинг Парвардигоримиз (Ягона) Аллоҳдир», деганлари учун қувилган зотлардир» (Ҳаж: 39-40). Бу иккинчи марҳала эди, жанг қилиш рухсат берилди, бунга буюрилмади. Бу, ҳуддики, фақат ҳимояланиш марҳаласи.

Учунчи марҳала: Фақат урушаётганлар билан урушиш марҳаласи!

«Сизларга қарши урушувчилар билан Аллоҳ йўлида жанг қилингиз ва тажовузкор бўлмангиз! Шубҳасиз, Аллоҳ тажовузкорларни севмайди» (Бақара: 190). Фақат қарши урушувчилар билангина урушиш буюрилди, бу учинчи марҳала.

Тўртинчи марҳала: Мутлақо жанг қилишга буюрилди! Қачонки қудратли бўлишганида, ўз мамлакатларига эришишганида, куч ва қувват эгаси бўлишганида тўлиқ жанг қилиш буюрилди. Ҳужум қилиш буюрилди, ҳимоя эмас, душманга ҳамла қилиш, ҳимояланиш эмас. Аллоҳ таоло айтди:

«Мушрикларни топган жойингизда ўлдирингиз. Уларни (асир) олингиз, қамал қилингиз ва барча йўлларда уларни кузатиб турингиз!» (Тавба: 5).

Яна Аллоҳ айтади:

«Улар билан жанг қилинглар, (шунда) Аллоҳ уларни сизларнинг қўлингиз билан азоблайди, уларни расво қилади ва сизларни уларнинг устига ғолиб қилади ҳамда мўъмин қавм дилларига шифо-ором бериб, кўнгилларидаги ғам-андуҳни кетказади. Аллоҳ ўзи хоҳлаган кишиларнинг тавбаларини қабул қилур» (Тавба: 14-15).

Бу охирги марҳала. Мусулмонлар қувватга эга бўлганларида, давлатга ва мамлакатга эга бўлганларида, мусулмонларни ҳимоя қиладиган ва ўз армияларига эга бўлганларида умумий жанг қилишга буюрилдилар.

Шайх Солиҳ ибн Фавзон ибн Абдуллоҳ ал-Фавзон

Фатвонинг овозли манбаси: http://www.alfawzan.ws/node/6964

Манба: Тавҳид форуми

Фикр билдиринг

Мулоҳаза билдириш учун рўйхатдан ўтган бўлишингиз керак.