PDF WORD

Ёшларни турли жамоатлардан огоҳлантирув

Ёшларни турли жамоатлардан огоҳлантирув

 

 

Савол: Ҳозирги вақтимиз ёшлари ҳамма ишларда нишон бўлмоқда. Олийжаноб шайх Фавзон уммат ёшларига (тўғри йўлга) йўлловчи қандай сўз айтадилар?

Жавоб: Мусулмон ёшлар ёт, оғишган, ҳамда экстримистик ғояли жамоатлар томонидан нишонга айланаётганига шубҳа йўқ. Ҳар бир жамоат мусулмон ёшларни ўзига жалб қилишни истайди. (Шундай экан,) жамоатлардан огоҳлантириш лозим.

Бизда битта жамоатдан бошқаси йўқ, у ҳам бўлса аҳли сунна вал жамоат, салаф солиҳлар тутган йўл, ҳамда ушбу мамлакат (Саудия Арабистони) қоим бўлган нарса, жумладан тинчлик, барқарорлик, валийюл амрга итоат, яхшиликка буюриш ва ёмонликдан қайтариш. Мана шулар тинчликни таъминловчи нарсалардир, Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Шунингдек пок шариат билан ҳукм қилишлик, мана шулар тинчликни таъминловчи нарсалардир.

Аммо фикрларга эргашишлик: фалончининг фикри, пистончининг фикри, фалончи жамоат, пистончи жамоат, биз ушбу ишлардан юз ўгирмоғимиз, ёшларимизни ушбу жамоатлардан, ушбу турли экстримистик ғоялардан ҳимоя қилмоғимиз лозим. Биз уларни ҳимоя қилишимиз даркор. Бугунги кунда ёшлар уларни ўғирлаб кетаётган ушбу жамоатлардан, ушбу ғоялардан ҳимоя қилинишга муҳтожлар. Ким қўйларини яйловда ўтлатса ва ухлаб қолса, шер унинг подасини қўлга киритади.

 

Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ

http://www.alfawzan.af.org.sa/node/16275

Юклаб олиш [mp3]

Манба: Тавҳид форуми

Фикр билдиринг

Мулоҳаза билдириш учун рўйхатдан ўтган бўлишингиз керак.