PDF WORD

Жамоатларга мусулмоннинг мавқеи қандай бўлиши керак

Жамоатларга мусулмоннинг мавқеи қандай бўлиши керак

Савол: Бугунги мавжуд жамоалар: Ихвонул-муслимийн, Таблиғ жамоаси, Ансорус-суннаи Муҳаммадийя, Жамъийяи шаръийя, салафийлар, такфир ва ҳижрат деб номланувчилар, булар ва бошқалар Мисрда мавжуддир. Буларга нисбатан мусулмон одамнинг мақеи қандай бўлиши кераклиги ҳақида сўрамоқчиман. Имом Муслим саҳиҳларида ривоят қилинган, Ҳузайфа разияллоҳу анҳунинг ҳадислари келган: «Ана у фирқаларнинг ҳаммасидан узоқ бўл. Агар дарахт илдизини шимган ҳолингда яшасанг ҳам майли, то сенга ўлим келгунча шу ҳолда бўл» деган сўзлар шу жамоатларга тўғри келадими?

Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Бу жамоаларнинг ҳар бирида ҳақ ҳам ботил ҳам, хато ҳам тўғрилик ҳам бор. Уларнинг баъзилари бошқасига қараганда ҳаққа яқинроқ ва яхшилиги кўпроқ, манфаати кенгроқдир. Сизга лозим бўлган иш шуки, буларнинг ҳар бири билан ҳақ устида ҳамкорлик қиласиз ва хато деб билган ишларда насиҳат қиласиз. Шубҳали кўринган ишларни тарк этиб, шубҳасиз ишларга киришинг.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 6280.

 

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

1 та мулоҳаза

  1. abu mas ud → 02.12.2012 йил

    alloh rozi bulsin

Фикр билдиринг

Мулоҳаза билдириш учун рўйхатдан ўтган бўлишингиз керак.