Бир неча ададдаги жамоат ва ҳизбларнинг ҳукми » Тавҳид
PDF WORD

Бир неча ададдаги жамоат ва ҳизбларнинг ҳукми

Бир неча ададдаги жамоат ва ҳизбларнинг ҳукми

Савол:  Бу ўринда Аллоҳнинг Китоби, Росули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларидан бир неча ададдаги исломий жамоатлар (тузиш) мумкин эканига ҳужжатлар борми?

Жавоб: Китобу-Суннатда бундай нарса йўқ. Балки Китобу-Суннатда ушбу ишни қоралайдиган ҳужжатлар бор. Аллоҳ таоло айтадики:

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), сиз динларини бўлиб, ўзлари ҳам турли тўдаларга – ҳизбларга бўлиниб олган кимсалар тўғрисида бирон нарсада (масъул) эмассиз. Уларнинг ишлари фақат Аллоҳнинг Ўзига ҳавола. Кейин (қиёмат кунида) У Зот уларга қилиб ўтган ишларининг хабарини берур» (Анъом: 159).

Ва яна Аллоҳ таоло шундай деди:

«Ҳар бир ҳизб-фирқа фақат ўз олдиларидаги нарса билан хурсанддилар» (Рум: 32).

Шак-шубҳасиз ушбу гуруҳлар Аллоҳ таоло буюрган буйруққа, балки ушбу қовлида Аллоҳ таоло тарғиб қилган ишга зид келяпти:

«Шак-шубҳасиз, (барчангизнинг) миллатингиз (яъни, динингиз) бир миллат (яъни, Исломдир). Мен эса сизларнинг Роббингизман, бас, Мендангина қўрқингиз» (Мўминун: 52).

Баъзиларнинг ушбу, даъват фақат бирор гуруҳ остида бўлгандагина қувват ҳосил қилиши мумкин, деб айтадиган сўзларига келсак, биз айтамизки, бу тўғри эмас. Балки даъват, инсон ҳар сафар Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳамда у кишининг тўғри йўлдаги халифаларининг асарларига эргашган ҳолатда Аллоҳнинг Китоби ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари остида бўлгандагина қувват ҳосил қилади.

 

Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин

«Соҳва ал-Исламия» 154-155.

 

Манба: Тавҳид форуми

1 та мулоҳаза

  1. Anvar → 20.03.2015 йил

    Alhamdulillah !

Фикр билдиринг

Мулоҳаза билдириш учун рўйхатдан ўтган бўлишингиз керак.