PDF WORD

Яраланган мусулмонлар суратини тарқатиш

Яраланган мусулмонлар суратини тарқатиш

Савол: Фаластин ва бошқа жойлардаги яраланган мусулмонларни кўрсатиш учун баъзи тақдимотлар ташкил қилинди. Уларда яраланган мусулмонлар ёки ҳалок бўлганлар суратлари бор. Баъзида улар видео ёрдамида тақдим этилади. Бундан мақсад – мусулмонларни биродарларига садақа беришга ундашликдир. Бу жоизми?

Жавоб: Бу тўғри эмас. Яраланганларни суратини яратиш жоиз эмас. Шундай бўлсада, мусулмонларни биродарларига садақа беришга тарғиб қилиш керак. Уларга биродарлари ёмон ҳолатда эканликларини, яҳудларнинг ҳаракатларидан улар билан ёмон ишлар содир бўлаётгани, суратларни кўрсатмай ва яраланган одамлар суратларини кўрсатмай, (бунинг) хабарини бериш керак. Бунинг сабаби (бу иш) суратларни яратиш масаласини ўз ичига олгани, шунингдек Аллоҳ таоло буюрмаган юкни юклашни ўз ичига олгани учун (бундай қилиш ножоиз)дир. Яна бу мусулмонлар кучини заифлаштиришликни ўз ичига олган. Чунки агар сен одамларга аъзолари кесилиб ажива қилинган мусулмонлар суратини тақдим этсанг, унда бу мусулмонларни қўрқитади ва мусулмонларни душман ҳаракатларидан қўрқишга олиб келади. Вожиб бўлган нарса шуки, мусулмонлар заифликни кўрсатмасликлари керак, уларнинг мусибатларини кўрсатмасликлари керак, бу нарсаларни кўрсатмасликлари керак. Тўғрироғи, мусулмонлар кучини заифлаштирмаслик учун у нарсаларни яширишлари керак.

 

Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон

«ал-Ижабат ал-Муҳимма фил Машакил ал-Муҳимма» китобидан

«Тавҳид – дунё ва охират саодати калитидир» маърузасидан.

 

Манба: Тавҳид форуми

Фикр билдиринг