PDF WORD

Талаба юртига қайтганда даъватни нимадан бошлайди?

Талаба юртига қайтганда даъватни нимадан бошлайди?

 

 

Савол: Аллоҳ устингиздан яхшиликлар ёғдирсин! Талаба юртига қайтганда даъватни тавҳиддан бошласа одамлар ундан узоқлашади. Даъватини нимадан бошлайди?

Жавоб: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларни тавҳиддан бошқа ҳар қандай нарсага даъват қилишга қодир эдилар ва у кишини тасдиқлашарди. Чунки, одамлар у кишини яхши кўрарди. У кишини ростгўй, ишончли деб атардилар. Агар уларни ҳар бир эзгуликка даъват қилсалар, албатта, у кишига итоат қилардилар. Бироқ уларни чўчитиб ҳайдаган нарса, у тавҳидга даъват қилишдир. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: одамлар чўчимаслиги учун тавҳидни ортга сурамиз, уларни эзгулик, яхшилик қилиш ва хайрга даъват қиламиз. Сўнг тавҳидга чорлаймиз, демадилар. Демак, бизнинг наздимизда иш жуда очиқ-ойдин. У ҳам бўлса тавҳиддан бошлаш.

Бироқ масала, тавҳиддан қандай бошлаймиз? Ана шу борада ижтиҳод қилинади. Шайхул Ислом Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобнинг китобларидан бошлашинг шарт эмас, йўқ. Масжидда одамлар орасида аввалги маъруза қиладиган нутқингда туриб: Эй қабрга ибодат қилувчилар! Сизлар мушриксизлар. Жаннатни ҳаргиз кўрмайсизлар, дейишинг шарт эмас. Балки уларни ё Қуръонни тафсир қилиш билан тавҳид(га даъват)дан бошлайсан. Қуръоннинг бари тавҳид. Қуръонни тафсир қилган ва тафсири мақсадни рўёбга чиқарган юртингдаги мўътабар имомни ол. Уларга ушбу китобдан ўқиб бер. Ҳолатга муносиб (услуб) билан уни (мавзуга) бўйинсундир. Шунда тавҳидга даъват қилган бўласан. «Саҳиҳул Бухорий»ни ол. «Саҳиҳул Бухорий»дан ўқима, дейдиган мусулмон топилмайди. «Саҳиҳул Бухорий»ни ол ва уларга «Саҳиҳул Бухорий»ни ўқиб бер. Уни фақат маъно тушуниладиган услубда изоҳла. Шунда тавҳидга даъват қилган бўласан. Ҳатто фиқҳдан дарс берсанг тавҳидга даъват қилишга қодир бўласан, агар тавҳид ғамини (гарданингда) кўтарган бўлсанг. Кўриб турибсизларки, биз фиқҳдан дарс берамиз. Баъзи масалалар ўтадики, унда тавҳидга очиқ даъват бор. Тавҳидга даъват қилишга қодир бўласиз. Муҳими, ушбу сўзга алданиб қолманг: Одамларни чўчитиб ҳайдаб юборма. Элчилар фақат мўминлар билан мушриклар, ҳақ ва ботил орасини ажратиш учун келганлар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтиб ўтганимиздек, одамлар узоқлашсалар-да аввалги дафъадаёқ тавҳидга даъват қилдилар. Ҳатто у кишининг қариндошлари, амакилари, у кишини яхши кўрадиганларга: «Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ, денглар нажот топасизлар» деганларида амакилари, қандай ҳам ёмон сўз айтди, Абу Лаҳабни назарда тутяпман. У: «Сенга ҳалокат бўлсин. Бизни шунга тўпладингми?» – деди. Шундай дея жўнаб кетдилар: «(Шунча) илоҳларни битта илоҳ қилиб олибдими?! Ҳақиқатан бу жуда қизиқ нарса!» (Сод: 5). Демак, эй биродарлар! Тавҳид – исломнинг асоси.

Сўнг мен бир марта биродарлардан бирига айтдим: агар одамларни ширкда бўлган ҳолларида намозга даъват қилсанг ва намоз ўқисалар, закотга даъват қилсанг ва закотни ўтасалар, рўзага даъват қилсанг ва рўза тутсалар, зинони ташлашга даъват қилсанг ва ташласалар ҳамда ширкда вафот этсалар, бунинг уларга бирор фойдаси йўқ. Бироқ уларни тавҳидга даъват қилсанг ва Аллоҳни (ибодатда) яккаласалар, муваҳҳид ҳолда вафот этсалар, бироқ гуноҳларда, бу уларга фойда келтиради. Шунинг учун Шайхул Ислом Ибн Таймиянинг кўз суви-(ёши) билан ёзиладиган сўзларидан бири: «Тавҳид саҳиҳ бўлиши билан гуноҳларнинг кўп бўлиши, тавҳид барбод бўлиши билан гуноҳларнинг оз бўлишидан яхшироқдир». Тавҳид саҳиҳ бўлиши билан гуноҳларнинг кўп бўлиши, тавҳид барбод бўлиши билан гуноҳларнинг оз бўлишидан яхшироқдир. Эй биродарлар! Осий муваҳҳид ширк билан кўп тоат қиладиган итоаткордан яхши. Одамларни тавҳидга даъват қилишимиз ва уларни тавҳидга олиб чиқишимиз уларга фойда беради. Уларни тавҳиддан ўзгасига даъват қилишимизга келсак, уларга фойдамиз тегмайди. Чунки ҳар бир нарса тавҳид билангина тўғри бўлади. Шунинг учун уламоларимиз нима дейишади: Тавҳидсиз ҳар қандай даъват барбод бўлган даъватдир. У Аллоҳнинг йўлига даъват эмас. Чунки Аллоҳнинг йўлига даъват қилиш шарти, тавҳидга даъват қилинишидир. Пайғамбарлар нима қилдилар: «Аллоҳга ибодат қилинглар ва тоғут-(шайтон)дан йироқ бўлинглар» (Нахл: 36). Демак, ана шу Аллоҳ йўлига чақириқ. Одамларга: Доим Аллоҳга ибодат қилинглар, яъни, (ибодатда) яккаланглар, деб, уларга: Тоғут-(шайтон)дан йироқ бўлинглар, демайдиган киши Аллоҳ йўлига даъват қилмабди. Демак, эй биродарлар! Одамларни чўчитиб ҳайдамаслик ҳужжати билан тавҳидга даъват қилмаслик (бу жоиз эмас) масаласи орасини ажратиб олишимиз вожиб бўлади.

Айрим кимсалар сиёсат, овоз йиғиш сабаб тавҳидга даъват қилишни ташлайдилар. Мен аввалдан талабаларга айтганман: Сиёсат билан шуғулланиш қияликдан юмалаб кетишликдир. Инсон ёнбағр-(нишабликка) сирғаниб кетади ва доимо олийроқни тарк этади. Сирғаниб кетгач тўхташ имкони бўлмайди. Шунинг учун талабалар бу боб билан шуғулланишлари ярамайди. Ҳа (шундай). Хайр аҳлига ошиқадилар, яхшиликка чорлайдилар, ушбу тубанликка сирғаниб кетмасдан шаръий, тўғри сиёсатни очиқлаб берадилар. Қандай бўлганда ҳам мавзуга боғлиқ жойи: Аллоҳ йўлига даъват қилишда тавҳид бўлиши чорасиз. Одамларни чўчитиб ҳайдаб юбормаслик ҳужжати билан тавҳидга даъват қилишни тарк этиш ораси билан одамларни яқинлаштирадиган нарса билан тавҳидга даъват қилишда маҳоратни ишга солиш ўртасини ажратиб оламиз. Одамларни тавҳидга яқинлаштиришимиз, бу машруъ-(жорий қилинган)дир. Авваламбор ҳатти-ҳаракатимиз билан. Одамларга камтарлигимиз, молимизни сарф қилишимиз, Аллоҳ учун одамларга ёрдам беришимиз, одамларни муносиб услуб билан тавҳидга даъват қилишимиз билан муваҳҳид улар учун бошқасидан яхшироқ эканини кўрсатамиз.

Мен биродарларга қайта-қайта айтганман: Даъватчига ҳолатга муносиб нарса-(услуб)га риоя қилиши вожиб бўлади. Мен Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидларида Аллоҳнинг йўлига даъват ва баён қиламан. Барча мақтов ва миннат Аллоҳга хос. Яъни, тавҳид дея ғайрат кўрсатамиз. Сен эса ўз юртингда мен каби эмассан. Мен тавҳид ўлкасида, куч-қувватдаман. Сен ўз юртингда заифликдасан. Тавҳидга даъват қил. Бироқ ҳолатинга муносиб нарса-(услуб)га қара. Ўзингни менга солиштирма. Услуб ва йўл борасида ҳолатга муносиби ва имкони борига қаралади. Вожиб қудрат устига қурилган. Қодир бўлишлик асосига қурилган. Шунинг учун мен умуман Қиролликдаги шайх ва илм аҳлидан иборат биродарларимга айтаман: Эй илм аҳли! Бу (запис ноаниқ) кўп. Агар фатво сўровчи олдингизга келса фатвони кенг (ёритиб бериш)га риоя қилиш лозим. Юрт ҳолатига риоя қилишдан ўзга чора йўқ. Одамларнинг бари Аллоҳнинг юртларида Мадинадаги одамлар каби эмас, Қиролликдаги одамлар каби эмас. Фатво берувчига ана шунга назар ташлаши вожиб бўлади. Аллоҳнинг динини ўзгартирмайди, асосларда сусткашликка йўл қўймайди. Бироқ шаръан ҳолатга муносиби(ни олади). Эй биродарлар, айтиб ўтганимиздек: Восита ва услубларда яъни, ҳолатга муносибини (танлашда) маҳоратимизни ошириб борамиз. Бу ҳақиқатда одамларни тавҳид сари яқинлаштиришда энг фойдали нарсалардандир. Ҳа (шундай).

 

Ҳурматли шайх Сулаймон Руҳайлий ҳафизаҳуллоҳ

«Тавҳид Китоби» шарҳи дарсидан кейинги савол-жавоб

Юклаб олиш [mp3]

Манба: Тавҳид форуми

Фикр билдиринг