Даъват қилиш учун соқолини қирган киши узрлик бўладими?

Даъват қилиш учун соқолини қирган киши узрлик бўладими?

Савол: Бир киши сиёсий ҳолатлардан келиб чиқиб, соқолини қирди. Мен ундан бу ҳақида сўраганимда у “шу вақтда ва шу ерда мен фақат соқолимни қирибгина даъват қилиб юра оламан” – деди. Айтингчи, у бу ҳолатида узрли хисобланадими?

Жавоб: Аллоҳга ҳамд бўлсин!

Мусулмон киши сиёсий сабабларга кўра, ёки даъватга имкон қилиш учун соқолини қиришлиги жоиз эмас. Балки саҳиҳ ҳадисларда келган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг буйруқларига биноан соқолини кўп ва узун қўйиши вожибдир. Ана шундай хадислардан бири: “Мўйлабларингизни қисқартирингиз ва соқолларингизни ўз ҳолига қўйингиз!” (Муттафақун ала сиҳҳатиҳи).

Агар фақат соқолини қириш билангина даъватга имкон қолган бўлса ва агар у илм ва аниқ ҳужжатга эга бўлса, у ҳолда бошқа шаҳарларга кўчиб, соқолини қирмасдан даъватга имкон қилсин бу ҳақидаги шаръий далиларга биноан. Масалан: Аллоҳ субҳанаҳунинг сўзига биноан:

“Айтинг: Менинг йўлим шудир. “Мен Аллоҳга даъват қиламан. Мен ва Менга эргашган кишилар аниқ ҳужжатга эгамиз”” (Юсуф сураси, 108-оят), ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг имом Муслимда келган сўзларига биноан: “Ким бир яхшиликка далолат қилса, унга шу яхшиликни қилган одамчалик ажр бор” ва Али ибни Абу Толиб розияллоҳу анҳуни Ҳайбарга яҳудларни даъват қилиш ва уларга қарши курашишга юбораётганларида айтган сўзларига биноан: “Уларни Исломга даъват қил ва Аллоҳнинг ҳақларидан улар устида нималар вожиблигини уларга хабар бер! Аллоҳга қасамки, сен туфайли Аллоҳ бир кишини ҳидоят қилса, бу сенга қизил туядан кўра яхшироқдир” (Муттафақун ала сиҳҳатиҳи).

Аллоҳга даъват қилишликнинг вожиблиги ва унинг фазилатини баён қилувчи оят-ҳадислар кўп бўлиб, мусулмонларнинг ва бошқаларнинг бунга ҳожатлари кўпдир. Чунки даъват, одамларга динини тушунтиришлик ва нажот сабабларини кўрсатиб беришнинг василаларидан биридир. Қолаверса, у Аллоҳниинг элчилари (уларга салоту-саломлар бўлсин) ва Уларга яхшилик билан эргашканларнинг вазифасидир.

Аллоҳ тавфиқ эгасидир.

Шайх Абдулазиз бин Абдуллоҳ бин Боз

311 – рақамли фатво.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan