PDF WORD

Америка ва Исроил маҳсулотларини бойкот қилишлик

Америка ва Исроил маҳсулотларини бойкот қилишлик

Америка ва Исроил маҳсулотларини бойкот қилишлик ҳақидаги шайх Абдуллоҳ ибн Жибрин (роҳимаҳуллоҳ)нинг фатволарига боғлиқ савол

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир. Росулуллоҳга, у кишининг аҳли оилалари ва саҳобаларига саловату саломлар бўлсин.

Сўнг:

Дарҳақиқат, менга Америка ва Исроил маҳсулотларини бойкот қилишлик ҳақидаги шайх Абдуллоҳ ибн Жибрин (роҳимаҳуллоҳ)нинг фатволари ҳақида савол йўллаган Сомита муҳофазасидаги қизлар мактабининг биридан савол тушди.

Савол шундай: Фазилатли шайх Аҳмад ибн Яҳё ан-Нажмий ҳафизаҳуллоҳ, саламуллоҳи алайка ва роҳматуҳу ва барокатуҳ.

Сўнг:

Сиз фазилатларидан ушбу фатвога назар ташлашингизни хоҳлардик. Яъни, шайх Абдуллоҳ ибн Жибриннинг Америка маҳсулотларини бойкот қилишлик вожиб экани ҳақидаги фатволари. Эй муҳтарам шайхимиз, мен ундан (ушбу фатводан) таажжубланганим шуки, Аллоҳга қасамки, мавжуд (маҳсулотларнинг) аксари Америка маҳсулотлари бўлса. Ахир, қандай қилайлик?! Аллоҳнинг Ўзи билади, бизнинг уларга (америкаликларга) ёрдам бериш ёки мусулмон биродарларимизга қарши кўмакчи бўлиш ниятимиз йўқ. Ушбу фатвони (ҳаётда) татбиқ қилишлик биз учун оғир ишдир. Ахир ислом (дин)имиз бизга улар билан ўз манфаатларимиз йўлида муомала қилиб, улардан бизга зарар берадиган нарсаларни тарк этишимизни мубоҳ қилиб бермаганми? Ва у Китобимизда ҳаром бўлмаганми?

Шайхимиз ушбу фатво борасида тафсилот киритсангиз! Аллоҳга қасамки, ушбу фатво одамлар ўртасида жуда кенг тарқалди. Ва барчалари айни ушбу саволни йўллаяпти.

Жавоб: Аллоҳнинг тавфиқи ила айтаманки:

Ҳар бир мусулмонга онгсизлик асосида келадиган ҳис-ҳаяжондан узоқ бўлган ҳолда ҳалол ва ҳаром қилишлик, олиш ва маън қилишликдан иборат ислом шариатида келганларига эргашишлиги вожиб бўлади. Дарҳақиқат, муҳтарам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бизга шу нарса саҳиҳ келганки, у киши вафот этганларида совутлари яҳудий қўлида аҳли оилаларига нафақа ёки озуқа бўлсин дея олган арпа эвазига гаровда эди. Ушбу ҳадис саҳиҳайнда ворид бўлган.

У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам Хайбар аҳли билан улардан чиқадиган зироат ва меванинг ярми(ни олишлик шарти) билан муомала қилганликлари ҳам саҳиҳдир. Саҳоба розияллоҳу анҳумлар ҳам Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан жиҳод қилиб, кийим ва бошқа нарсаларни ғанимат олганликлари, ҳамда ўшаларни ювмай кийганликлари ворид бўлган. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг ўзлари ҳам яҳудий қўлида ҳақ эвазига ишлаб, унга беш ёки олти челак хурмо ташиб бердилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абдуллоҳ ибн Урайқит ад-Диялийни мушрик эканини билган ҳолда йўл кўрсатувчи қилиб ишга ёлладилар. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу Бани Қайнуқоълик яҳудий заргар билан бўлган ҳодисада (заргар) изхир (ўсимлик) олиб келди. У киши (Али розияллоҳу анҳу) Фотима (розияллоҳу анҳо) валиймаларида ундан фойдаланиш учун сотиб олдилар. Ҳадис Бухорийда ворид бўлган.

Саҳиҳайнда ворид бўлишича Шомдан биз томонларга набатийлар келарди. Биз уларга буғдой ва арпада олдиндан қарз берардик. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдиларки: «Кимда-ким қарз берса маълум ўлчовда ёки маълум вазнда муайян муддатгача берсин».

Муҳими шуки, авваламбор: Кофирлар билан (савдо) муомалалари қилишликнинг жоизлигига далиллар жуда кўпдир. Хоҳ яҳудий ёки насроний ёҳуд мушриклар бўлсин. Улар билан (савдо) муомаласидан қайтарадиган бирор далил келмаган. Уруш қилаётганлари бундан мустаснодир.

Иккинчидан: Бойкот қилиш ёки қилмаслик давлатнинг ҳақ-ҳуқуқларидандир. Ҳамда унинг (давлатнинг) масъулиятларидан бўлган бир масъулиятдир. Бирор кишига бу борада у (давлат)нинг устидан ҳукм чиқаришлиги жоиз эмасдир.

Учинчидан: Давлатга ушбу ишга бел боғлаганда вожиб бўлгани шуки, ушбу бойкот қилишлик ёки қилмаслик ортидан келадиган фойда ва зарарларга назар ташлашлик учун ушбу масалани етарли суратда кўриб чиқмоқлигидир. Ана шунда аҳоли фойдасини ўз ичига олсин учун рожиҳ деб билган фойдага кўра амал қилади.

Тўртинчидан: Дарҳақиқат Абдуллоҳ ибн Жибрин Америка маҳсулотларини бойкот қилишлик вожиблиги ҳақида фатво берди. Ва бу давлатни устидан ҳукм чиқаришликдир. Унга ушбу ишни қилмаслиги вожиб эди.

Бешинчидан: Агар яҳудларнинг – Исроил давлатининг – маҳсулотларини бойкот қилишлик вожиб бўлади дейилса, бас, бу мақбулдир. Чунки у (бизга) уруш очган давлатдир. Дарҳақиқат, Саудия ва бошқа араб давлатлари мен билишим бўйича узоқ вақтлардан бери Исроил давлатига бойкот эълон қилган. Зоҳири улар ҳануз шу фикрдалар. Муҳими, Ибн Жибриннинг фатвоси икки жиҳатдан ислом шариатига хилофдир:

Биринчи жиҳати: Ушбу фатво уруш очмаган кофир давлат билан (савдо) муомалаларини ҳаром қиляпти. Бу эса шаръий таълимотлардан чиқишлик ва Аллоҳ таоло бандаларига ҳалол қилганларини ҳаром қилиб беришликдир. Ҳамда бунинг зимнида Аллоҳ ҳалол қилганини ҳаром қилишлик билан мусулмонларга тазйиқ қилишлик мавжуддир.

Иккинчи жиҳати: ушбу иш давлат устидан ҳукм чиқариш ва унинг ҳаққини тортиб олишликдир. Мен ушбу фатвони инкор қилишимни эълон қиламан ва уни олмасликни тўғри деб биламан. Аллоҳ таолодан адашганларимизни тўғри йўлга бошлашини, қоқилганларимизни рушду ҳидоятга йўллашини, жоҳилларимизга таълим беришлигини ва бизни саломат йўлларга бошламоғини сўраб қоламан.

Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, аҳли оилалари ва саҳобаларига саловат-у саломлар йўлласин.

 

Ушбу фатвони Аҳмад ибн Яҳё ан-Нажмий имло қилди

19 /10 / 1421 ҳижрий

Манба: Тавҳид форуми

Фикр билдиринг

Мулоҳаза билдириш учун рўйхатдан ўтган бўлишингиз керак.