PDF WORD

Америка маҳсулотларини бойкот қилиш

Америка маҳсулотларини бойкот қилиш

Савол: Шу кунларда бир газетада Америка маҳсулотларига, уларни сотиб олмаслик ва сотмаслик билан бойкот эълон қилишга чақирувчи мақола нашр қилинди. Шу билан бирга шу кундаёқ бир газета мусулмон уламолари бойкотга чақираётганлари, бу иш ҳар бир мусулмон учун фарзи айн экани, у маҳсулотларни сотиб олишлик ҳаром экани, ўша маҳсулотларни сотиб олаётган бу билан америкаликларга ва яҳудийларга мусулмонларга қарши курашда ёрдам бериши ҳақида (мақола) нашр қилинди. Ушбу масалани тушунтириб беришингизни илтимос қиламан.

Жавоб: Биринчидан, менга ўша газетани кўрсатишингизни сўрайман.

Иккинчидан, бу ёлғон. Чунки уламолар Америка маҳсулотларини сотиб олиш ёки сотишни таъқиқлангани ҳақида фатво чиқармадилар. Уларнинг маҳсулотлари кириб келмоқда ва мусулмонларнинг бозорларида сотилмоқда. Уларнинг маҳсулотларидан бирор нарсани сотиб олмаслигинг Америкага ҳеч қандай зарар етказмайди. Сен мусулмон ҳукмдорнинг буйруғидан ташқари уларни бойкот қилмайсан. Агар ҳукмдор бошқа давлатни бойкот қилиш учун шундай қарор чиқарган бўлса, унда бойкот вожиб бўлади. Бунинг ҳаром экани борасида оддий шахсларнинг бераётган фатволарига келсак, бу Аллоҳ ҳалол қилган нарсани ҳаром қилишликдир. Бу эса жоиз бўлмаган ишдир!

 

Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон

Тингланг: «Фатава ал-улама фил жиҳад».

Манба: Тавҳид форуми

Фикр билдиринг

Мулоҳаза билдириш учун рўйхатдан ўтган бўлишингиз керак.