Зулҳижжа ойи ўн кунлигининг фазилати » Тавҳид
PDF WORD

Зулҳижжа ойи ўн кунлигининг фазилати

Зулҳижжа ойи ўн кунлигининг фазилати

 

 

Савол: Мактабимдаги дин муаллимасидан, Зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунлигида рўза тутиш мустаҳаб ва ушбу кунлардаги солиҳ амал Аллоҳ азза ва жаллага энг маҳбуб амаллар эканини эшитдим. Агар шу тўғри бўлса, Зулҳижжанинг ўнинчи ҳамда Арафа кунидан кейинги келадиган кун ташриқ кунларининг аввалгиси экани табиийдир. Ва у ҳожи ва улардан бошқа мусулмонлар учун байрам кунларидир. Мен билишим бўйича ҳайит кунлари рўза тутишлик жоиз эмас. Шу куни рўза тутишлик ҳаром бўлса бунга нима деб изоҳ берасиз? Ҳолбуки у аввалги ўн кунлик жумласидандир. Агар рўза тутилмаса ўнинчи кун ўрнига қайси кун бўлади? Агар ушбу кунларнинг барида рўза тутсам, менга уларнинг барида рўза тутишим вожиб бўладими? Шуни билмоқ лозимки, мен олтинчи, еттинчи, саккизинчи ва тўққизинчи кунлари рўза тутдим ва ўнинчи куни тутмадим. Фитр ва Адҳо бўлмиш икки ҳайит кунлари адади борасида аниқлик киритсангиз. Унда ихтилоф борми?

Жавоб: Ўн деб тўққиз (кунга) қўлланади. Ҳайит куни Зулҳижжанинг ўн кунлигидан деб ҳисобланмайди. Зулҳижжанинг ўн кунлиги дейилади. Ирода қилингани эса, рўзага боғлиқлик борасида тўққиз кундир. Ҳайит куни мусулмонларнинг ижмоси билан рўза тутилмайди. Илм аҳлининг ижмосига биноан. Агар ўнинчи кун рўзаси дейилса, бундан охиргиси Арафа куни бўлмиш тўққизинчи кун назарда тутилади. У куни рўза тутиш мустаҳаб ва қурбатдир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан шу куни рўза тутганликлари ривоят қилинган. Ва бу ҳақда: У кундаги амал Аллоҳга бошқа кунлардагидан севимлироқдир, дедилар. У киши алайҳиссалоту вассалам: «Бирор-бир кун йўқки, ундаги солиҳ амал бу ўн кунликдагидан кўра Аллоҳга суюклироқ бўлса». (Одамлар): «Ё Расулуллоҳ, Аллоҳ йўлидаги жиҳод ҳам суюкли бўлолмайдими?» – дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Аллоҳ йўлидаги жиҳод ҳам суюкли бўлолмайди. Аммо бир инсон жони ва моли билан чиқиб, ундан бирон нарса қайтиб келмаса, шугина мустасно». Ушбу ўн кунликда зикр, такбир, қироат қилиш ва садақа мустаҳаб бўлади. Ўнинчи кун ҳам шунинг жумласидан. (У куни) рўза тутишга келсак, йўқ. Ўнинчи кун ундан (рўза тутиш кунларидан) эмас. Рўза, Арафа ва ундан олдинги кунларга хос. Жамийки илм аҳли наздида ҳайит куни рўза тутилмайди. Бироқ зикр, дуо ва садақаларга боғлиқ бўлган амаллар, у ҳайит куни бўлмиш ўнинчи кун остига дохил бўлади. Ҳайит кунлари ҳайит кунидан ташқари уч кундир. Ўн биринчи, ўн иккинчи ва ўн учинчи. Жами тўрт кун. Ҳайит куни ва уч ташриқ кунлари. Ана шу илм аҳли наздидаги тўғрисидир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Ташриқ кунлари еб-ичиш ва Аллоҳ азза ва жаллани зикр қилиш кунларидир». У, Зулҳижжага нисбатан тўрт кун. Қурбонлик куни ва уч ташриқ кунлари. Рамазонда эса ҳайит фақат бир кундир. У Шаввол ойининг биринчи куни. Ана шу ҳайит. Ундан бошқаси ҳайит эмас. Унга Шаввол ойининг иккинчи куни рўза тутиши жоиз бўлади. Ҳайит Шавволда фақат биринчи кунга хос.

Суҳандон: (Ийдул) Адҳо ҳақида (ҳам бир оғиз тўхталсангиз), Аллоҳ сизга яхшилик билан мукофот ато этсин!:

Шайх: Юқорида ўтганидек тўрт кун. Ийдул Адҳо тўрт кун. Ўнинчи, ўн биринчи, ўн иккинчи ва ўн учинчи кунлар. Шуларнинг бари ҳайит кунлари бўлиб, рўза тутилмайди. (Ҳажда) ҳадй-(жонлиқ сўйиш)дан ожиз қолган киши учун ташриқ кунлари рўза тутишлиги мустасно. Таматтуъ ва қирон ҳадйига хос рухсат бор. Жонлиқ сўйишдан ожиз қолган киши учун. Таматтуъ ва қирон ҳадйи ташриқ кунлари бўлмиш ўн биринчи, ўн иккинчи ва ўн учинчи кунлари рўза тутилади. Сўнг етти кун ўз аҳли оиласида рўза тутади. Ҳайит кунига келсак, рўза тутилмайди. Мусулмонларнинг ижмоси билан на ҳадй ва на бошқаси сабаб.

Суҳандон: Фитр ҳайитига келсак, у фақат бир кунми?

Шайх: Ҳа, фақат бир кун.

Суҳандон: Шайх ҳазратлари, (савол йўлловчи) қиз Зулҳижжа ўн кунлигининг айримларида рўза тутганини ёдга олди. У мисол учун еттинчи, саккизинчи ва тўққизинчи кунлари рўза тутганини эслаб ўтди. Бу борада қандай кўрсатма берасиз?

Шайх: (Саволни) қайтар, қайтарчи.

Суҳандон: (Савол берувчи) қиз: Зулҳижжанинг аввалги ўн кунлигини айримларида рўза тутганини айтяпти?

Шайх: Монеълик йўқ. Агар еттинчи, саккизинчи ва тўққизинчи кунлари рўза тутса ҳараж-(танглик) йўқ. Ёки бундан кўпроқ рўза тутса ҳам. Қасд қилингани шуки, у зикр ва рўза кунларидир. Агар тўққиз куннинг барида рўза тутса, бу ажойиб ва гўзалдир. Агар айрим (кун)ларини тутса, бари яхши. Агар фақат Арафа куни рўзасига чекланса, бас, у Арафа куни энг афзалидир. Дарҳақиқат, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Албатта, Арафа куни ўзидан олдинги ва кейинги йилларга каффорот бўлади деб умид қиламан» – дедилар. Улуғ кун. У куни рўза тутиш ҳожилардан ташқари шаҳар ва чекка биёбон аҳлининг бари учун мустаҳаб. Улар (ҳожилар) Арафа куни рўза тутмайдилар. Зулҳижжанинг бошидан Арафа кунигача қолган кунлар ҳам шундай. Унинг тўққиз кунида рўза тутиш мустаҳаб бўлади. Бироқ уларнинг афзали Арафа куни. Муқимлик ва чекка саҳроларда рўза тутилиши суннатдир. Ҳайит куни мустасно. (У куни) на ҳаж ва на бошқа ердагилар рўза тутади. Ҳожилар Арафа куни рўза тутмайди. Ҳожига Арафа куни рўза тутмаслик суннатдир. Балки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам оғизлари очиқ бўлгани каби оғзи очиқ бўлади.

Юклаб олиш [mp3]

 

Шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

«Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари

Манба: Тавҳид форуми

Фикр билдиринг

Мулоҳаза билдириш учун рўйхатдан ўтган бўлишингиз керак.