PDF WORD

Зулҳижжа ўн кунлиги фазилати ва унда рўза тутиш

Зулҳижжа ўн кунлиги фазилати ва унда рўза тутиш

 

 

Савол: Савол берувчи Зулҳижжанинг (аввалги) ўн куни фазилати ва ушбу муборак кунларда рўза тутиш, унинг ажри қандай деб сўраяпти.

Жавоб: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга айтдиларки: «Бирор-бир кун йўқки, ундаги солиҳ амал бу (Зулҳижжа ойининг аввалги) ўн кунликдан кўра Аллоҳга суюклироқ бўлса». (Саҳобалар): «Ё Расулуллоҳ, Аллоҳ йўлидаги жиҳод ҳам суюкли бўлолмайдими?» – дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Аллоҳ йўлидаги жиҳод ҳам суюкли бўлолмайди. Аммо бир инсон жони ва моли билан чиқиб, ундан бирон нарса қайтиб келмаса, шугина мустасно». Рўза солиҳ амаллар жумласидандир. Рўза ҳақида Аллоҳ айтадики: «Одам боласининг барча амали учун ўн баробар ҳасанот бор, илло рўза. У мен учун, ажрини ҳам ўзим бераман». Шунингдек ушбу муборак кунларда садақа қилиш улкан аҳамиятга эга. Шунингдек, ушбу муборак ўн кунликда ҳаж ва умра қилишлик бор. Дарҳақиқат, у барча ибодатларни ўзида жамлаган. Шулардан: намоз, садақа, рўза, ҳаж, Аллоҳни зикр қилиш. Муборак кунларда рўза тутишлик мустаҳаб. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан (ушбу кунларда) рўза тутганликлари ворид бўлмаган. Бироқ ҳадисларнинг умумий маъноси (ушбу кунларда рўза тутиш) машруъ эканига далолат қилади. Чунки рўза солиҳ амалларнинг афзали эканига иттифоқ қилинган. Модомики, бирор-бир кун йўқки, ундаги солиҳ амал дейилган экан, рўза солиҳ амаллар жумласидандир. Ушбу ўн кунликдан кўра суюклироқ бўлиши, рўзанинг мустаҳаб эканига, ҳажнинг мустаҳаб эканига, умранинг мустаҳаб эканига далолат қилади. Ушбу кунлар муборак бўлгани учун, буларнинг бари солиҳ амаллар жумласидандир.

 

Саудия Арабистони муфтийси

Ҳурматли шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ Оли Шайх

Юклаб олиш [mp3]

Манба: Тавҳид форуми

Фикр билдиринг

Мулоҳаза билдириш учун рўйхатдан ўтган бўлишингиз керак.