PDF WORD

Ҳайит куни дуф чалиш ва рақсга тушиш

Ҳайит куни дуф чалиш ва рақсга тушиш

 

 

Савол: Ийд куни даф уриб рақсга тушиш жоизми ва бу ишлардаги чегара қандай?

Жавоб: Инсон ҳайит куни барча мункар ишлардан четлашиши керак, худди Рамазонда мункар ишлардан четлашгани каби. Ҳайит куни ҳам у барча турдаги солиҳ амалларга буюриши керак, яъни (ҳайит) намоздан аввал фитр закотини чиқаришга, сўнг (ҳайит) намозни адо этишга ва Аллоҳ машруъ қилган барча солиҳ амалларни амалга оширишга ҳарис бўлиши керак.

Аммо дуф чалишга келсак, бу аёллар учун. Агарда натижаси бунинг ёмонлик бўлишидан хавф қилинмаса, (аёлларнинг) бундай қилишларида монеълик йўқ. Кўп ўлкаларда одамлар аёлларнинг дуф чалаётганини эшитса эркаклар келишади ва бу (эркак ва аёлларнинг) аралашувга ва бошқа улкан ёмонликларга олиб келади. Лекин биров бу каби ёмонликлардан саломат бўлишига амин бўлса, унда аёлларнинг дуф чалишига монеълик йўқ.

 

Шайх Абдуллоҳ ибн Абдурроҳман Ғудайён

Юклаб олиш [mp3]

Манба: Тавҳид форуми

Фикр билдиринг