PDF WORD

Арафа куни рўза тутиш ҳукми

Арафа куни рўза тутиш ҳукми

 

 

Савол: Зулҳижжа (ойи)нинг тўққизинчи куни рўза тутиш ҳукми нима?

Жавоб: Тўққизинчи куни (рўза тутишлик) суннат. (Бу) Арафа куни (бўлиб), барча одамларга Арафа куни рўза тутишлик суннат. Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам​)дан Арафа куни ҳақида сўралганида, (у зот) соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ ўтган йил ва келгуси йил (гуноҳлари) учун каффорат қилади», дедилар. Арафа куни эркагу аёллар рўза тутишлик суннат бўлади, илло Ҳаж қилаётган одам, у рўза тутмайди. Ким Ҳаж қилаётган бўлса, у Арафа куни рўза тутмаган ҳолатда (Арофат тоғида) туради, мана шу суннатдир. Аммо ҳожилардан бошқаларга келсак, бунга муяссар бўлсалар (Арафа куни) рўза тутишлари суннат.

 

Шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

http://www.binbaz.org.sa/noor/10153

Юклаб олиш [mp3]

Манба: Тавҳид форуми

 

Фикр билдиринг