Хаворижларнинг турлари

Хаворижларнинг турлари

 

 

Савол: Аллоҳ сизга яхшилик берсин, эй шайх. Мусулмон ҳукмдорга қарши бош кўтаришлик (хуруж) вожиб, ёки ҳукмдорларга қарши бош кўтариш мутлақо жоиз дейдиган одам хаворижми?

Жавоб: Барчаси хаворижлар мазҳабидандир. Шундай эътиқод қилган – хавориждир. Шундай эътиқод қилиб ва бунга чақирган – у баттарроқ, у баттарроқ. Шундай эътиқод қилган, бунга чақирган ва қуролни ишга солган – у баттарроғидан баттарроқдир.

Хаворижларнинг бир нечта даражаси бўлади. Уларнинг баъзилари ўтириб олган хаворижлар. Уларнинг эътидоқлари хаворижларнинг эътиқодидек, лекин булар (эътиқодига) чақирмайди ва қуролни ишга солмайди. Улар фақатгина шу эътиқодда ва буни тўғри деб билади. Бу ўтириб олган хаворижлар.

Аммо қуролни ишга соладигани ва одамларни бунга даъват қиладигани – ўтириб олган хаворижлардан анча баттарроқдир.

 

Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон

Юклаб олиш [mp3]

Манба: Тавҳид форуми

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan