PDF WORD

Сўфийлик – Исломдан эмас!

Сўфийлик – Исломдан эмас!

Савол: Сўфийликнинг Исломдаги ҳукми нима?

Жавоб: Сўфийлик, Исломда сўфийлик йўқ, улар бидъатчилардир. Сўфийлар бидъатчилардир, (у) Исломдан эмас. Шундай экан сўфийликка кириб қолганлар Аллоҳ азза ва жаллага тавба қилишлари, суннатга қайтишлари, салаф солиҳлар нимада бўлган бўлса шунга қайтишлари, Аллоҳнинг динида мустаҳкам туришлари, Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламга ва хулафои рошидийнларга эргашишлари керак. Мана шу саломат манҳаждир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Яқин келажакда ушбу уммат етмиш уч фирқага бўлиниб кетади. Биттасидан ташқари барчаси жаҳаннамдадир». «Улар кимлар, эй Росулуллоҳ?» дейилди. Айтдиларки: «Бугунги кунда мен ва саҳобаларим қайси йўлда бўлсак, ана шунинг (айни) мисличалик йўлда бўлганлардир» (Термизий 2641). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобаларининг манҳажларига эргашишликдан бошқа (йўлларда) саломатлик ҳам ва нажот ҳам йўқ. Сўфийлар Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам манҳажида эмас, саҳобаларининг манҳажида эмас, мақталган авлод манҳажида эмас, (аксинча) улар Исломда янги пайдо қилинган нарсадир.

У (сўфийлик) улкан залолатларни ўз ичига олган. Ўз ичига олганларидан баъзиси қабрпарастлик, Аллоҳ азза ва жаллага ширк келтириш ва ўликларга эътиқод қилиш. Шундай қилиб сўфийлик ширкни ҳам ўз ичига олган. Ҳа (шундай).

 

Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон

Манба: Тавҳид форуми

Фикр билдиринг