PDF WORD

Туркияда давлат тўнтаришига нисбатан тўғри мавқиф

Туркияда давлат тўнтаришига нисбатан тўғри мавқиф

 

 

Савол: Сўровчи савол бериб айтадики: Бугунги кунда Туркияда бўлиб ўтган (Ражаб Тоййиб) Эрдўғонни тахтдан ағдариш мақсадидаги қилинган қўзғолон (16.07.2016) қаршисида мусулмон кишининг мавқифи қандай бўлмоғи лозим?

Жавоб: Эрдўғон ҳафизаҳуллоҳ – мусулмон ҳоким, унга Аллоҳ таолога маъсият бўлган ўринлардан бошқасида, қулоқ солиб итоат қилиш лозим. У Туркия валийюл амридир. Буни биз бир неча ўринларда, маъруза ва ёзиб олинган (овозли манбалар)да эслаб ўтганмиз.

Қўзғолон – бу хуруждир, Аллоҳдан паноҳ сўраймиз. Бу хаворижлар (наздидаги) ислоҳ йўлидир. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам хаворижларни шундай васф қилдилар: «Жаҳаннам аҳлининг итлари». Яна улар ҳақида айтдиларки: «Уларни албатта Од (қавмининг) қатли каби қатл қиламан», «Улар ер осмони остидаги ўлдирилганларнинг энг ёмонидир».

Хуружнинг турли кўринишлари бор, шулардан: қурол билан хуруж қилиш, (ҳукмдорни) очиқчасига танқид қилиш, норозилик намойишлари, ўтириб олишлар, газеталарда (мусулмон) ҳукмдорни танқид қилиш, унга ҳужум қилиш ва одамларни унга, ҳукуматига, вакил ва вазирларига қарши гиж-гижлаш. Мана шу хаворижлар йўлидир, Аллоҳдан паноҳ сўраймиз. Шунингдек, ушбу услубни ислоҳ дея қабул қиладиган ғарб мадрасаси йўлидир. Бу Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалари бўлган йўлга хилофдир. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ислоҳ қилиш масаласи, мусулмон ҳоким – валийюл амр ва ҳокимият вакилига насиҳат қилиш масаласида шундай дедилар: «Кимда ҳукмдорга насиҳати бўлса, бас, унинг қўлидан тутсин ва унга сирли насиҳат қилсин. Агар қабул қилса (яхши). Йўқса зиммасидаги нарса-(вожибот)ни дарҳақиқат, адо этибди». Мусулмон киши мусулмон ҳокимни мана шу йўсинда ислоҳ ва насиҳат қилинади. Аммо кимнинг қалбида касали бўлса ва ғарбий мадрасадан таъсирланган бўлса, ушбу амр билан қониқмайди. Аммо Аллоҳга бандалик қилиш шарбатидан сипқорган мусулмон кишига келсак, Аллоҳнинг амрига итоат қилади. Ҳукм фақат Аллоҳ таолоникидир. «Йўқ, Роббингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича-бўйинсунмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар» (Нисо: 65). Мусулмон киши мана шундай бўлади, ҳаётда ҳақни истаган кимса мана шундай бўлади. Ҳукмдорга қарши ҳужум қилиш ёки очиқчасига насиҳат қилиш, одамларни ҳокимга қарши гиж-гижлаш ёки ҳокимни қўрқитиш йўли билан ҳокимга қарши хуруж қилишлик, бу Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалари тутган йўлдан чиқишликдир. Бу Китоб ва Суннатга хилофдир. Ҳоким – у мусулмон, ҳокимият соҳиби, куч ва қудрат эгасидир. Бундай (ҳукмдор)га қулоқ солиб итоат қилинади, худди Эрдўғон каби. Кимки хаворижлар ислоҳотига рози бўлса, у фитна ва уммат сафида қон тўкилишини истаган бўлади.

Биз Аллоҳдан Туркияни хаворижлар ёмонлиги ва такфирий мафкуралардан сақлашини сўраймиз. Биз Аллоҳ азза ва жалладан валийюл амр ва тавфиқ аҳлини Ислом ва мусулмонларга яхшилик бўлган ишларга муваффақ қилишини сўраймиз. Дуоимиз якунида, ҳамду сано барча оламларнинг Роббиси — Аллоҳ учундир!

 

Шайх Муҳаммад ибн Усмон Анжарий ҳафизаҳуллоҳ

Юклаб олиш [mp3]

Манба: Тавҳид форуми


·