PDF WORD

Пайғамбарга қарши филм борасида мусулмонларга насиҳат

Пайғамбарга қарши филм борасида мусулмонларга насиҳат

Савол: Эй шайхимиз исломий бўлмаган диёрларда яшайдиган тўғри мусулмон одамнинг Росул соллаллоҳу алайҳи ва саллам обрўсизлантирилган филмга нисбатан тутган мавқифи қандай (бўлмоғи лозим)?

Жавоб: Қандай бўлганда ҳам унга яхшилик билан хурсанд бўлишлиги ва ёмонликдан афсус чекишлиги лозим бўлади. Шак-шубҳасиз ушбу филм уни тайёрловчиларини хор қилиб, бошқарувлари ёмон ва ақллари бузуқ эканини баён қилади. Улар қўл урган ушбу ёмонлик дунё ишларида уларга фойда бўлишини рад этади. Охиратларига келсак, агар Аллоҳ уларни ҳидоят қилмаса, бас, у зулуматдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга жоҳиллар қилган қилмишлари зарар бермайди. Балки ислом уммати ушбу филмни тайёрловчининг қўл урган хорлигини кўргани маҳал Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган муҳаббати зиёда бўлди холос. Ушбу филм ҳақиқатда уни тайёрловчиларининг аҳмоқлиги ва унга ажабланиб қолганларнинг онги паст эканини кўрсатади. Худди у яна Америкага ёмонлик сабаби бўлгани каби. Ушбу ишга бирор ундовчи ва чорловчи иш бўлмаганди. Бироқ у Америка диёрида тайёрланди. Давлатни эса аслида хоҳ тирик, хоҳ ўликларга бўлсин тажовуз қилинмоғидан маън қиладиган бошқарув ва салтанати бор эди. Шундай қилмаган экан, демак, бу унинг (Америка давлатининг) онги йўқ экани далилларидандир. Мусулмон вафот этган ўликлар ва кофирларнинг олиҳаларини сўкмайди. Чунки мусулмон билмоғи керакки, кофирларнинг олиҳаларини сўкишлик Аллоҳ жалла ва аълани сўкишликка олиб бормасин. Афсуски ушбу филм Америкада ишланди ва у дунё зобитлари, ҳамда инсон ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилади. Бир миллиарддан кўпроқ мусулмонларнинг ҳақ-ҳуқуқлари йўқмикинки, унинг (Американинг) еридан туриб уларга ёмонлик қилинса. Борлиқдаги энг шарафли инсонга журъат қилинди. Борлиқдаги Одам боласининг саййиди. Башариятнинг бари Одам болаларидандир. У киши эса Одам болаларининг саййидидир. Бироқ Аллоҳ жалла ва аъладан ушбу мудҳиш амални ва унинг ўша диёрда юз берганини ислом ва мусулмонларга яхшилик сабабларидан қилмоғини сўрайман.

Мусулмонларга насиҳатим шуки, тентакларнинг қилмишларидан узоқ бўлсинлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳга энг мукаррам зотдирлар. У кишига тентак, аблахнинг эҳтироси зарар бермайди. Аллоҳ жалла ва аъладан ҳақиқатни рўёбга чиқаришлиги ва ботилни гумдон қилишлигини сўрайман. Шундай.

 

Шайх Солиҳ ибн Муҳаммад Луҳайдан

Манба: Тавҳид форуми


·

Фикр билдиринг

Мулоҳаза билдириш учун рўйхатдан ўтган бўлишингиз керак.