PDF WORD

Мисрни қамраб олган фитналарга нисбатан соғлом мавқе

Мисрни қамраб олган фитналарга нисбатан соғлом мавқе

Савол: Аллоҳ сизларга яхшилик ато этсин! Ушбу савол йўлловчи саволида айтадики: Ҳазратларига Миср ҳозирда бошидан ўтказаётган синов ва фитна сир эмас. Мисрдаги умумий мусулмонларга ва ушбу ўлкадаги талабаларга нима насиҳатингиз бор?

Жавоб: Бу фитна. Мусулмон фитнадан четлашади, ундан узоқ бўлади. Фитнани ўчирадиган ва мусулмонлардан ёмонликни тўсадиган нарсалардан иборат барча учун яхши бўлган нарсани гапиради. Барчага хайр бўлган нарсадан сўз очади. Агар бунга қодир бўлмаса, урушаётган икки томонни ислоҳ қилишга қодир бўлмаса, унга тилини тийиши ҳамда фитнадан четлашиши вожиб бўлади.

Бироқ дуога келсак, дуо эшиги очиқдир. Барча ердаги мусулмонлар ҳаққига дуо қилади. Мисрдаги ва улардан бошқалар ҳаққига, Аллоҳ уларга (фитнадан) чиқиш ва осонлик беришини (сўраб) дуо қилади.

 

Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон

Юклаб олиш

Манба: Тавҳид форуми


·

1 та мулоҳаза

  1. TALABA → 21.08.2013 йил

    Alloh barcha musulmonlarni hidoyat qilsin!

Фикр билдиринг