PDF WORD

Кинона-(Миср) аҳлига нидо

Кинона-(Миср) аҳлига нидо

Сўровчи: Бизда, Аллоҳ мадодкор, ҳануз сиёсат…

Шайх: Сиёсатни тамом қилдик.

(Савол йўлловчи) айтадики: (Атрофга) қурол-аслаҳа ёйилиши, ҳамда қатл ва бошбошдоқлик.

Шайх: Бу, қиёмат аломатларидандир. Ҳозирда хоссатан мусулмон диёрларида ва бутун дунёда юз бераётган жараёнлар, бу қиёмат аломатларидан. Қатлнинг кўп бўлиши. Бу ҳақда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берганлар. Яъни, гоҳида қотил нима учун қатл қилаётганини билмайди! Одамларни бирор нарса қилаётганларини кўрадида, ўқ узади. Худди қуқулаётган арабларнинг ҳолати каби. Ҳайвонларнинг ҳанграши каби, Аллоҳ сақласин, қичқириб, ҳанграйдилар. Бир-бирларини урадилар. Нима учун? Инқилоб учун! Нон учун! Очлик учун! Фалончи учун! Фалончи учун фидо-(қурбон) бўлайлик! Эҳтимол ўзини унинг учун фидо-(қурбон) қилишни истаётган одами тоғутлардан бири бўлиши мумкин. Ҳамда барча шаҳид. Ҳатто насроний ёки яҳудий ёки мушрик, қабрларга ибодат қилувчи бўлсада!! Барча унинг наздида шаҳид!! Аллоҳ сақласин.

Афсусланарлиси, ойнаижаҳон уламоларидан бири, қария, ёши бир жойга бориб қолган, ана улар шаҳидлар дея жаврайди! Шаҳидлик сўрайди! Мен шаҳидлик сўрашни эшитганим йўқ. Аммо улар шаҳиддирлар деб фатво берганини эшитдим. Бироқ айтишларига қараганда, у: «Эй Аллоҳ! Мени улар каби шаҳид қилгин», дебди. Бу, Аллоҳ сақласин, оғишиш ва залолатдир. Ўзинга раҳминг келсин, эй биродарим. Раббинга ибодат қил. Сен тўқсон ёки унданда юқори ёшда экансан Аллоҳ азза ва жаллага илтижо қил. Барча ўлимга кўндаланг қилинувчидир. Хоҳ катта, хоҳ кичик (бўлсин). Бироқ одамлар олдига келиб, ботилни зийнатли қилиб кўрсатяпсан. Ана шу ишларга ўхшашларига журъат қиляпсан. Эй биродарлар, ҳазир бўлинглар. Ушбу фитналар кенг тарқалган исломий диёрлар ҳаққига Аллоҳга дуо қилинглар. Аллоҳга жамийки мусулмон диёрларини, қатл қилувчи нима учун ўлдираётгани ва мақтул нима учун қатл қилинганини билмайдиган ушбу фитналардан ҳимоя қилишини (сўраб) дуо қилинглар. У албатта яқинда Аллоҳнинг ҳузурида туриб, бошини (қўлида) кўтарганча қотилга шундай дейди: «Нима учун мени қатл қилдинг?!» Бошини икки қўлида кўтарганча Аллоҳ азза ва жаллага йўлиқиб, қотилга шундай дейди: «Нима учун мени қатл қилдинг?!»

Сўнг: нима учун ушбу ғавғода иштирок этяпсан? Миллион! Миллион! Дин қаерда қолди?! Ислом қаерда қолди?! Ақлинг қаерда?!

Эй биродарим: Сумая (розияллоҳу анҳо) ҳунук суратда қатл қилинганда мусулмонлар норозилик намойишига чиқиб, кўчаларни қичқирганча кезмадилар. Яҳудлар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни қатл қилишга уринганларида намойишлар уюштирмадилар. Балки Аллоҳ йўлида жиҳод қилишга киришдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амрлари билан яҳудларни Мадинадан чиқариб ташладилар.

Масала норозилик намойиши ва… билан эмас. Майдонларни тўлдирасизлар. Эркак аёл билан, аёл эса эркак билан! Зўравонлик, номусларни оёқости қилиш, зино, рўмоллар (ечилиши), беҳаёлик, мусиқа ҳамда эркак ва аёл аралаш-қуралаш бўлиши. Ахир бу Аллоҳнинг диниданми?! Ушбу майдонларда ҳанграётган эй ўлик халқлар, Аллоҳга онт ичаманки, ғарб уни сизларга безаб кўрсатяпти. Эшаклар ҳанграгани каби ҳанграяпсизлар. Аллоҳдан қўрқинглар. Уйларингизга қайтинглар. Ушбу номани уларга нақл қилинглар-(еткзинглар). Уларга: Аллоҳдан тақво қилишлари, уйларига қайтишлари, ҳамда ушбу қичқириқ, ҳанграш ва вовуллаш ўрнига уйларини лозим тутишларини айтиб қўй. Кинона ери ҳаққида Аллоҳ азза ва жалладан қўрқинглар. Аллоҳга онт ичаманки, у бизлар учун азиз. Бироқ унинг кўплаб аҳли учун у азиз эмас! Акс ҳолда ушбу қилиқни қилмаган бўлардилар. Аллоҳдан уларни ушбу фитна ёмонлигидан сақлашини, уларни тўғриликларига қайтаришини ҳамда улардан, уларнинг орасига суқулиб кирган ва ушбу хатарли, жамоавий низоларни қўзғаётган ҳираларни узоқ қилишини сўрайман.

Ҳозир ғарб: биз исломий ҳизблар, у ердаги ҳизблар ўртасини ислоҳ қиламиз дея ишора қилмоқда. Америка ва Америкадан бошқалар. Уларни руҳлантирган сизлар бўласизлар. Ҳозир улар аралашмоқчилар! МашаАллоҳ. Ҳатто Фаластинни босиб олган яҳудлар: биз аралашиб, ана шу диёрлардаги ўзари қирпичоқ бўлаётганлар ўртасини ислоҳ қиламиз, демоқда!

Эй одамлар! Аллоҳдан қўрқинглар. Уйларингизга қайтинглар ва бу муаммо ўз ниҳоясига етади. Ҳукмдорларингизга сабр қилинглар. Тўғри, биз уларга, аввалгисига қарши қўзғалон қилишгандаги биринчи қўзғалонларини инкор қиламиз. Бу ишлари ботилдир. Бироқ енгиб чиққанингиздан кейин бизга сукут сақлашлигимиз вожиб бўлади. Ҳа, шаръий йўллар билан талаб қилишни эътироф этамиз. Жамланиш, қатл ва биноларни эгаллаб олишлик билан эмас.

У ҳизблар аслини олиб қараганда, ушбу ҳизбларнинг бари ботил. Барчаси яҳуд ва насороларга тақлид қилишликдир. Гарчи ўзини исломий ҳизблар деб номласада! Бироқ мен айтаманки: Ҳозир олдиларида Аллоҳ азза ва жалладан тақво қилишгина қолган. Сўнг ўзларининг тариқатларига биноан олиб қаралганда, гарчи мен сайловлар (диндан) деб иймон келтирмайман, бошқа сайловлар келгунча сабр қиладилар. Ва бошқасини сайлайдилар. Ҳолбуки ушбу сайловлар аслини олиб қараганда барчаси тоғутдир. Унга (диндан деб) иймон келтирмайман.

Бироқ эй биродарлар: уларга (ушбу номани) нақл қилинглар-(эшиттиринглар). Ака-укаларининг қони борасида Аллоҳдан қўрқсинлар. Вайрон қилинган ўлкалари борасида Аллоҳдан қўрқсинлар. Кинона ери борасида Аллоҳдан қўрқсинлар. Уларга ушбу номани нақл қилинглар. Рушду-ҳидоятларига қайтсинлар. Аллоҳга қасамки, буни на гўдаклар, на жиннилар, на аҳмоқлар қиладилар…. Асло. Ушбу намойишлар тентакларнинг иши. Тамоман ақлини йўқотган мажнунларнинг қилмиши. Ҳар бири фалончи дея қичқиради! Яшасин фалончи! Йўқолсин фалончи! Аллоҳдан офият ва саломатлик сўраймиз.

Дин тугабди-да?! Бирор киши Аллоҳ азза ва жалланинг динига даъват қилмаяпти! Ушбу фитнадан четлашган биродарларимиз, алҳамдулиллоҳким, Аллоҳнинг динига даъват қиляптилар. Суннатга чақиряптилар. Улар ушбу фитналарга бош суқиш ҳамда мусулмон ва ғайри мусулмонларни ўлдиришда қатнашишдан ҳозиргача омондадирлар.

Саҳоватли Аллоҳдан мусулмонларнинг диёрларига илтифот кўрсатишини, уларни Ўз Раҳматига олишини ва барчаларининг сўзларини тавҳид асосида жамлашини сўрайман. Эй Кинона аҳли! Суннатга қайтинглар. Тавҳидга қайтинглар. Аллоҳдан ўзга ибодат қилинадиган мавзолейларни ташланглар. Гуруҳбозлик ва ҳизбларни қўйинглар. Раббингиз субҳанаҳу ва таолога қайтинглар. «Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур Расулуллоҳ»ни рўёбга чиқаришда жамланинглар. Сизларга Аллоҳ ҳаққи айтаманки, айрим веб саҳифалар орқали бўлсада уларга ушбу нидони етказинглар. Аллоҳдан мусулмонларга барча ерда илтифот кўрсатишини сўрайман.

Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг аҳли оила в барча саҳобаларига саловату салом ва баракалар ёғдирсин.

Юклаб олиш [mp3]

 

Фазилатли шайх, аллома Солиҳ ибн Саъд ас-Суҳаймий ҳафизаҳуллоҳ

22 Шаъбон, 1434 ҳ.й.

http://www.ajurry.com/vb/showthread.php?t=34270

Манба: Тавҳид форуми


·

Фикр билдиринг