PDF WORD

Жиҳодга чиқиш учун зарур шартлар

Жиҳодга чиқиш учун зарур шартлар

Савол: Бизда, Тунисда Суриядаги жиҳодга чиқишни истаган ёшлар бор. Бунинг ҳукми нима? Ота-она ва ҳокимдан рухсат сўрашлик вожибми? Жазакумуллоҳу хойрон!

Жавоб: Олдинги саволда (бунга) жавоб бериб бўлинган эди. Яна бир бор қисқача айтаманки:

(Жиҳодида) аниқ байроқ (ғоя) бўлмаган юртга (жиҳодга) чиқиш жоиз эмас, бу биринчидан.

Иккинчидан, қувват ва жанг олиб бориладиган кучли истеҳкомсиз (жиҳодга) чиқиш жоиз эмас.

Учинчидан, аниқ тавҳид байроғини кўтармаган ҳолда (жиҳодга) чиқиш жоиз эмас. (Тавҳид байроғининг) мақсад ва шиори «Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммад Росулуллоҳ».

Тўртинчидан, ота-онанинг изнисиз (жиҳодга) чиқиш жоиз эмас.

Бешинчидан, муайян юртнинг валийюл амри ёки (ушбу масалани ҳал қилиш ҳуқуқига эга бўлган) хавфсизлик кучлари изнисиз (жиҳодга) чиқиш жоиз эмас.

Олтинчидан, адад ва қуролга эга бўлмаган ҳолда, фақатгина ватанпарварлик туйғуси, майл сабабли (жиҳодга) чиқиш жоиз эмас.

Шунинг учун қисқача айтаманки: ёшларга ота-онасининг изнисиз, юрти ҳукмдори изнисиз, (аскар) адади ва қурол ҳозирлигисиз (жиҳодга) чиқиш жоиз эмас.

Бироқ Сурия мусулмонларига имкон қадар ёрдам бериш жоиз, яъни моддий ва маънавий.

 

Шайх Солиҳ ибн Саъд ас-Суҳаймий

Юклаб олиш

Манба: Тавҳид форуми


·

1 та мулоҳаза

  1. TALABA → 15.08.2013 йил

    Alloh rozi bo’lsin judaham foydali maqola bo’libdi!

Фикр билдиринг

Мулоҳаза билдириш учун рўйхатдан ўтган бўлишингиз керак.