PDF WORD

Мавлид ҳақида

Мавлид ҳақида

Савол: Пайғамбиримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам туғилган кунларини нишонлаш ҳукми қандай? Бундай маросимда Пайғамбарииз соллаллоҳу алайҳи ва саллам жисмонан ёки руҳан ҳозир бўладиларми?

Жавоб: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳурматлаш ва эъзозлаш, у зот олиб келган рисолатга иймон келтириш ва Аллоҳдан олиб келган нарсаларга амал қилиш билан бўлади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам туғилган кунларини нишонлашга келсак, бу бидъатдир ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан қуйидаги ҳадис ворид бўлганлиги аниқдир: «Кимки динимизда йўқ нарсани чиқарса, у янгилик қабул қилинмайдирад қилинади» (Бухорий 2697; Муслим 1718).

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотларидан сўнг одамлар орасида бирон кимсани зиёрат қилганликлари ҳақида бирон саҳиҳ хабар йўқ ва ҳақиқат шуки бу нарса рўй бермаган. Шу сабаб саҳиҳ хабар аксини тасдиқлагунича шу ақидада бўлиш вожибдир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 4683

 

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Фикр билдиринг

Мулоҳаза билдириш учун рўйхатдан ўтган бўлишингиз керак.