PDF WORD

Сеҳр ҳақида

Сеҳр ҳақида

Савол: Инсон қора сеҳр билан сеҳрланганини қандай билса бўлади ва ундан қайси шаръий услуб билан даволаниши мумкин?

Жавоб: Ушбу қора, қизил, оқ ёки яшил сеҳр ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқ. Бировга зарар етказиш учун қилинган ҳар қандай сеҳр – ҳаромдир. Шунингдек уни таълим олишлик ҳам ҳаром. Омма аҳли илмларнинг қовлларидан зоҳир бўлган нарса шуки, у (сеҳр)ни таълим олишлик куфрдир. Чунки у (сеҳр)ни Китобу Суннатга, ҳамда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган нарсага кофир бўлмагунича ўрганиб бўлмайди. Нима учун сеҳргар ва сеҳрни таълим олувчи кофир бўлади? Аввало, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло қавли билан: «Сулаймон кофир эмас эди, балки одамларга сеҳр ўргатадиган шайтонлар кофир эдилар» (Бақара: 102). Ва Аллоҳ таоло айтадики: «Ҳолбуки, у фаришталар: «Биз фақатгина фитнамиз (яъни, одамларни алдаб имтиҳон қилиш учун юборилганмиз), бас, (биз айтган нарсаларни қилиб) кофир бўлиб қолма», демасдан туриб ҳеч кимга ҳеч нарса ўргатмас эдилар» (Бақара: 102). Яна Аллоҳ таоло айтадики: «Ахир (Аллоҳнинг Китоби ўрнига сеҳрни) алмашган кимсаларга охиратда ҳеч қандай насиба йўқ эканини билган эдилар-ку» (Бақара: 102).

Иккинчидан, Аллоҳни қўйиб шайтонга ибодат қилмагунича сеҳр рўёбга чиқмайди. У тўғридан-тўғри унга (яъни шайтонга) ибодат қилмайди, балки Аллоҳ азза ва жалланинг зикрини ҳақорат қилиш, ёки Мусҳафни ёкида ҳар қандай Аллоҳнинг зикри бор нарсани бадном қилиш, ёки Аллоҳдан ўзгага сажда қилиш ёки шунга ўхшаш ишларни қилиш билан (шайтонга ибодат қилади). Сўнг шайтонлар унга ижозат беришади ёки унга таъсирини ўтказмоқчи бўлган одамига сеҳри билан қандайдир таъсир ўтказиш қобилиятини беришади.

Сеҳрни таълим олиш ёки тадбиқ қилишлик ҳаромдир, ҳатто тўғри мақсад билан бўлса ҳам. Чунки мақсад воситани оқламайди. Касаллик бошқа касаллик билан даволанмайди. Модомики унга ушбу куфрий ва ширкий остонадан кириб борилар экан у билан бирор бир оқлов номи остида муомала қилишлик жоиз бўлмайди, гарчи сеҳрни таълим олган уни сеҳрлангандан даф қилсада.

 

Шайх Солиҳ ибн Саъд ас-Суҳаймий

Манба: Тавҳид форуми

1 та мулоҳаза

  1. НУР → 06.08.2013 йил

    Оллохнинг амри билан шу хаётда яшаш узи бир мужиза.

Фикр билдиринг

Мулоҳаза билдириш учун рўйхатдан ўтган бўлишингиз керак.