PDF WORD

Муҳожирлар ансорлардан афзалдир

Муҳожирлар ансорлардан афзалдир

 

 

Савол: Аллоҳ устингиздан яхшиликлар ёғдирсин. Савол берувчи айтадики: муҳожирлар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ёрдам берган ансорлардан афзал, деб тушунамизми?

Жавоб: Ҳа, Аллоҳ муҳожирларни ансорлардан афзал қилиб қўйган. (Оятда) улар билан бошлаган: «(У ўлжалар яна) ўз диёрларидан ва мол-мулкларидан ҳайдаб чиқарилган зотлар – камбағал муҳожирларникидирки, улар Аллоҳдан фазл-марҳамат ва ризолик истарлар ҳамда Аллоҳ ва Унинг Расулига ёрдам берурлар. Ана ўшалар (иймонларида) содиқ зотлардир» (Ҳашр: 8). Сўнгра ансорлар ҳақида: «Улардан (муҳожирлардан) илгари (Мадина) диёрига ўрнашган ва иймон-эътиқодни (маҳкам ушлаган) зотлар (яъни ансорлар) …» (Ҳашр: 9).

Аллоҳ муҳожирларни ансорлардан олдин зикр қилди. Чунки ансорлар (шайх муҳожирлар демоқчи эдилар) диёрларини, мол-мулкларини ва уйларини Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога итоат этишлик учун тарк этгандилар. Ансорлар эса юртларида, уйларида, мол-мулкларида эдилар, розияллоҳу анҳум. Муҳожирлар афзалроқ. «Ҳақиқатан Аллоҳ пайғамбарнинг, муҳожир ва ансорларнинг тавбаларини қабул қилди» (Тавба: 118). Доимо (Қуръонда) муҳожирлар ансорлардан олдин зикр қилинган. Шубҳасиз улар афзалроқ. Ҳа (шундай).

 

Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон

Юклаб олиш [mp3]

Манба: Тавҳид форуми

Фикр билдиринг