PDF WORD

Жаннат ва дўзах аҳли қайси тилда сўзлашадилар?

Жаннат ва дўзах аҳли қайси тилда сўзлашадилар?

 

Савол: Одамлар қиёмат куни нима билан хитоб қилинадилар? Аллоҳ таоло уларга араб тилида хитоб қиладими? Дўзах аҳлининг тили форсча ва жаннат аҳлининг тили арабча экани саҳиҳми?

Жавоб: Барча мақтовлар оламларнинг Рабби Аллоҳга хос.

Одамлар у кунда қайси тилда сўзлашишлари ва Раб жалла ва аъланинг хитобини қайси тилда эшитишлари маълум эмас. Чунки Аллоҳ таоло ва Расули алайҳиссалоту вассалам бизга бу борада бирор нарса хабар бермади. Жаҳаннамийларнинг тили форсча ва абадий жаннат аҳлининг тили арабча экани саҳиҳ эмас. Саҳобалар розияллоҳу анҳум ўрталарида бу борада бирор низо бор эканини билмаймиз. Балки барчалари бундан тийилишган. Чунки бунга ўхшашлар борасида сўз очиш ортиқча сўз жумласидандир… Бироқ кейингилар ўртасида бу борада ихтилоф юз берди. Одамлар: арабчада хитоб қилинадилар, деди. Бошқалар эса: дўзах аҳли мустасно. Улар форсчада жавоб берадилар. У уларнинг дўзахдаги тили, деди. Яна бошқалар: сирёнийча хитоб қилинадилар. Чунки у, Одамнинг тили ва (бошқа) тиллар ундан ажралиб чиққан, деди. Бошқалар эса: жаннат аҳли мустасно. Улар арабча сўзлашадилар, деди. Ушбу сўз эгаларининг бари на ақл ва на нақл жиҳатидан ҳужжатга эга эмас. Балки у далиллардан холи даъволардир.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло билувчироқ.

 

Шайхул Ислом Тақийюддин Аҳмад ибн Таймийя

«Мажмуъ Фатово» (4/299).

Манба: Тавҳид форуми

Фикр билдиринг