PDF WORD

Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмаган кофирми?

Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмаган кофирми?

Савол: Ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмаса у мусулмонми ёки катта куфрни қилган кофирми, унинг амаллари қабул қилинадими?

Жавоб: Ёлғиз Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, Унинг элчисига, у кишининг оилалари ва саҳобаларига салоту саломлар бўлсин.

Шундан сўнг.

Аллоҳ таоло айтади: «Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас улар кофирлардир» (Моида сураси, 44-оят). Яна Аллоҳ таоло айтди: «Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас улар золимлардир» (Моида сураси, 45-оят). Яна Аллоҳ таоло айтди: «Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас улар фосиқлар-итоатсиз кимсалардир» (Моида сураси, 47-оят).

Агар бу нарсани (Аллоҳ нозил қилган диндан бошқаси билан ҳукм қилиш) ҳалол деб қилса ва жоиз деб эътиқод қилса бу (Ислом) миллатидан чиқарадиган катта куфрдир, катта зулмдир ва катта фисқдир. Аммо бу ишни ҳаромлигини билиб туриб, пора олиш сабабли ёки бошқа нарсани мақсадида қилса, у осийдир. Уни (Ислом) миллатидан чиқармайдиган кичик куфр содир этган ҳисобланади, кичик зулм қилган ва кичик фисқ қилган ҳисобланади. Буни илм аҳли юқоридаги оятларнинг тафсирида изоҳлаб беришган.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Набийимиз Муҳаммадга, у кишининг аҳлларига ва саҳобаларига Аллоҳнинг салоту саломлари бўлсин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 1/780.

 

Раис: Абдулазиз ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзо: Абдуллоҳ ибн Ғудайён

 

Манба: Тавҳид форуми

1 та мулоҳаза

  1. манасбек → 18.01.2014 йил

    мен кыргызстандан кайрылып жатам аллах сиздерден ыраазы болсун брадарлар

Фикр билдиринг

Мулоҳаза билдириш учун рўйхатдан ўтган бўлишингиз керак.