PDF WORD

Кофирларнинг хулқи мусулмонларнинг хулқидан афзалми?

Кофирларнинг хулқи мусулмонларнинг хулқидан афзалми?

 

 

Савол: Ушбу савол йўлловчи, айрим кимсалар кофирларнинг хулқи мусулмонларнинг хулқидан афзал деган сўзга мубтало бўлган, дейди. Бунинг ортидан келадиган нарса-(ҳукм) нима?

Жавоб: Айрим кимсалар ушбу сўзни бу борада фикр юритмай, узоқроққа назар ташламай айтадилар. Унинг шунга ўхшаш (ҳолат)лардаги сўзи, ўзи кўрган айрим ташқи кўриниш ёки ўзи воқиф бўлган айрим мавқифларга асосланган бўлади. Ана шунга ушбу сўзга ўхшашлари қурилади. Аслида эса агар кофирларнинг хулқларига назар ташласа, ушбу ахлоқ:

Аввало, ана шу хулқлар билан Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш ва охират савобини умид қилиш асосига қурилганми?

Улар ушбу хулқ атвор билан Аллоҳ таолонинг мана бу қавлига амал қилиш нуқтаи назаридан муомала қиладиларми: «(Улар айтурлар): «Биз сизларни ёлғиз Аллоҳнинг юзи учун таомлантирурмиз. Сизлардан (бу ишимиз учун) бирон мукофот ва миннатдорчилик истамасмиз – кутмасмиз» (Инсон: 9)?

У (кофир) гўзал хулқ билан Аллоҳга қурбат ҳосил қиладиган ҳамда бу билан Унинг савобини ва жаннатда юқори манзилатлар билан бахт қучишни умид қиладиган бир қурбат ўлароқ муомала қиладими?

У киши алайҳиссалоту вассаламга шундай савол йўлланди: «Одамлар нима (амал) сабабидан жаннатга киради?» (У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Аллоҳдан тақво қилиш ва гўзал хулқ сабабидан» – дедилар («Саҳиҳ Ибн Можжа» (3443)). У шу хулқлар билан ана шунга биноан муомала қиладими? Жавоб: Йўқ. Мўмин киши ана шу хулқ билан муомала қилганда, гарчи оз бўлсада, бу билан Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг савобини умид қилади. Бу бир масала.

Иккинчи масала: Ўша кофирларнинг кўпчилигини ана шу хулқлар билан муомала қилиши ўз юртларидаги мажбурият ва қонунларга асосланган. Қонунлар уларни шунга ўхшаш хулқларга мажбур қилади ва уни тарк этгани учун жазога тортади. Айниқса умумманфаатларга тегишли ишларда. Қарши чиққан киши учун қаттиқ қонунлар қабул қилинади. Шундай хулқлардан мисол учун одамларнинг йўлига бирор нарса ташламаслик. Баъзи давлатларда агар машинасининг ойнасидан мандил-(салфетка) ёки шунга ўхшаш бирор нарса ташласа жазо қўллайдилар. Катта молиявий жаримага тортилади. Натижада уни қаттиқ жазо ва жаримадан қўрққани учун шунга ўхшаш нарсага қўл уришдан ҳазир бўлган ҳолда топасиз. Бироқ шунга ўхшаш жазодан қўрққани учун бу ишни қилган кимса билан, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога қурбат ҳосил қилиш ва Аллоҳнинг бандаларига яхшилик қилиш учун бу ишни қилган киши орасида фарқ бор.

Яна ўшаларнинг ушбу ахлоқлар билан қилган муомалалари фойдаси кўзланган, манфаатларга қурилган бир муомаладир. Агар фойда бўлмаса, бундай муомала ҳам йўқ. Агар фойда нақд бўлса, бас, чиройли муомала ҳам нақд. Бу бир томони. Бошқа томони эса, уларнинг ҳолатлари ҳақиқатини тафтиш қилган киши динларининг бузилиши ортидан умумий ташқи кўринишдан озгинасини ҳисобга олмаганда хулқ атворларининг ҳам бузилганини кўради. Аслида эса хонадонларда ажралиш мавжуд. Хонадонларида ниҳоят даражада ажралиш мавжуд. Энг улкан яхшилик қилиш бўлмиш: фарзандларнинг ота-оналарга яхшилик қилиши ва қўшнилар билан гўзал муомала қилиш каби эзгуликни топмайсиз. Балки қонун ва расмиятчилик ҳудудида муомала қиладилар.

Бизга етиб келишича ўшаларнинг кўплаб хонадонларида ўспирин йигит ёки қиз агар ўн олти ёки ўн етти ёҳуд ўн саккизга тўлса уйда онаси бегона шахс ёки олдидаги хизматкорга нисбатан қилинадиган муомалани қилади. Ҳатто айтишларича баъзи оналар ой охирида ўғли ёки қизига ҳисоб-(тўлов) варақасини беради: кир ювиш ҳисоб варақаси, таом ҳисоб варақаси ва… ҳисоб варақаси. Уйларида мавжуд бўлган бошқа ишлар учун тўлайди.

Юқоридаги сўзни айтган кимса эса ўзи кўрган, мен ишора қилиб ўтган умумий баъзи ташқи кўринишга асосланган ёки ўзи воқиф бўлган баъзи мавқифларга (асосланган). Гоҳида шундай мавқифлар бўладики, инсон (шунга кўра) ҳукм қилади. Яъни, агар ғайри исломий юртга келиб, сизга лутф кўрсатган ва яхши муомала қилган такси ҳайдовчисига рўбарў келсангиз. Сўнг у (юртдан) кейин исломий ўлкага борсангиз ва биринчи бор келиб тушишингиз билан қўпол такси ҳайдовчисига тўқнаш келиб қолсангиз. У гўл ва ёмон бўлса. Ана шундан кейин сизга икки юрт борасида нима фикрдасиз дея савол берилса? Гоҳида баъзи одамлар бир ёки икки мавқифга асосланади ва фалончи юрт ёмон дейди. Бир ёки икки ёҳуд уч шахсга боғлиқ мавқифга асосланган ҳолатда умумий ушбу юрт аҳлига ҳукм қилади. Бу адолатдан эмас.

Бунга ўхшаш ишлар ана шундай қисқа назарларга ўхшашлари сабабли бўлади. Агар бунинг барини четга суриб, аввалги сўзимизга қайтиб хулқ атвор ҳақида сўз очадиган бўлсак, у ушбу бобдаги энг муҳимидир. Одоб ахлоқнинг энг каттаси оламларнинг Раббисига нисбатан хулқли бўлишдир. Кимда-ким Аллоҳга кофир бўлса у бирор бир хулққа эга эмас. Бу дунёда ундаги чиройли муомала, агар Аллоҳга кофир бўладиган бўлса, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг ҳузурида унга фойда бермайди. «Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).

 

Шайх Абдурраззоқ ибн Абдулмуҳсин ал-Аббод ҳафизаҳумаллоҳ

Юклаб олиш [mp3]

Манба: Тавҳид форуми

Фикр билдиринг

Мулоҳаза билдириш учун рўйхатдан ўтган бўлишингиз керак.