Муқаддима

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир. Биз унга ҳамдлар ва истиғфорлар айтамиз ҳамда ундан ёрдам ва нафсимиз ҳамда ёмон амалларимиздан паноҳ сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи, адаштирган кимсани ҳидоят қилувчи зот йўқдир. Мен шериксиз, ягона Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад унинг бандаси ва элчисидир деб гувоҳлик бераман.

“Эй мўъминлар, Аллоҳ таъолодан лойиқ бўлганидек қўрқинглар ва мусулмон бўлиб вафот этинглар!” (Оли Имрон: 102).

“Эй одамлар, сизларни бир жондан яратган, у жондан эса жуфтини яратган ва у иккисидан кўплаб эр ва аёлни яратган Аллоҳ таъолодан қўрқинглар! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндошлик алоқаларини узишдан қўрқинглар! Аллоҳ сизларнинг устингизда кузатувчи бўлган Зотдир” (Нисо: 1).

“Эй мўъминлар, Аллоҳ таъолодан қўрқинглар ва рост сўзланглар, Аллоҳ сизларнинг ишларингизни ислоҳ қилади ва гуноҳларингизни кечиради. Аллоҳ ва Унинг Расулига итоат қилган кимса улкан зафарларга эришибди” (Аҳзоб:71).

Сўнг …

Сўзларнинг энг рости Аллоҳнинг каломидир. Йўлларнинг энг яхшиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлидир. Ишларнинг ёмони бидъатлардир. Ҳар бир бидъат залолатдир ва ҳар бир залолат жаҳаннамдадир.[1]

Аллоҳ таоло халқларни Ўзининг ибодати учунгина яратди.

“Мен жин ва инсни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим” (Ваз-Зариёт: 56).

Бироқ, инсон ва жинлардан иборат шайтонларнинг жимжимадор сўзлар билан васваса қилиб алдашлари натижасида инсонни тўғри йўлдан, Тавҳид йўлидан оғдириб юборишди ва энг катта залолат бўлган Ширк ботқоғига ботириб ташлашди.

Аллоҳ таоло ширк келтирган инсонга Жаннатни ҳаром қилганини хабарини берди:

“Албатта кимда-ким Аллоҳга ширк келтирса, Аллоҳ унга Жаннатни ҳаром қилур ва борар жойи Дўзах бўлур” (Моида: 72).

Ширк – аввалги умматларни ҳалок қилган амалларнинг энг каттасидир. Халқларнинг, айниқса Ислом умматининг бахтсиз ва хор бўлган ҳаётига сабабчи бўлган касалликдир.

Тавҳид илми – илмларнинг энг шарафлиси, энг буюги ва энг зарурийсидир. Чунки у – Аллоҳ таъолони, Унинг исмлари, сифатлари ва бандалари устларидаги ҳуқуқларини билиш, демакдир.

Тавҳид илми – Аллоҳ томон бўлган йўлнинг калити ва шариатларнинг негизидир. Шунинг учун ҳам пайғамбарлар тавҳидга даъват этишда якдил бўлдилар.

Аллоҳ таъоло деди:

“Биз Сиздан аввал юборган ҳар бир пайғамбарга: “Ҳеч бир (ҳақ) илоҳ йўқ, фақат менгина (ҳақ) илоҳдирман менгагина ибодат қилинглар!” – деб ваҳий қилганмиз” (Анбиё: 25).

Тавҳиднинг эътибори шу даражада бўлгани учун ҳам, ҳар бир мусулмон ўз динида яхши самара ва натижаларга эришиш учун уни ўрганишга ва бошқаларга ўргатишга катта эътибор бериши керак.

Шундай экан, биз ушбу саҳифамизни Пайғамбарлар даъватининг негизи бўлган, Китобу Суннат ва салафи солиҳ йўллари асосига қурилган соғлом Тавҳид ақидасига ва жазоси абадий Жаҳаннам бўлмиш Ширк балосидан четланишга чақиришликка бағишладик.

Биз Аллоҳдан бу саҳифамизни мусулмонларга фойда келтиришлигини ва унинг розилиги учунгина бўлишлигини сўраб қоламиз.

Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга, у зотнинг аҳли байти ва асҳобларига салавоту саломлар йўлласин.

14 та мулоҳаза

  1. Salohiddin → 05.05.2009 йил

    Rahmat, Alloh rozi bo’lsin

  2. Abu Abdurazzoq → 17.09.2010 йил

    Alloh rozi bo’lsin! Boshlagan ishingiz hayrli va barakali bo’lsin.

  3. Аброр → 20.12.2011 йил

    Ассалму алейкум ва Рахматуллохи ва Баракатух.

    Аллохнинг жамолини кўришликни умид қилиб, Қурон ва Суннат асосида бақодри имкон харакат қилиб келаётган биродарларимизга!
    Аллох қилаётган барча хайрли саи-харакатларингизга Ўзи куч-қудрат ва тавфиқ беришини, бардавом қилишини ва хаммамизга ушбу илмларни фойдали қилишини сўраймиз.
    Жазакумуллохи Хойрон.

  4. Ахли суннат → 14.04.2012 йил

    Аллохим жамолингни курмокликни насиб эт!

  5. mxlis → 18.09.2012 йил

    Assalamu alaykum va rohmatullohi va barokatuh.shu saytda faoliyat olib boruvchi barcha aziz dindoshlarim,sizlarni ilmizni Alloh yanada ziyoda qilishini va xaqiqiy muvahhi bandalaridan qilishini so’rab qolaman.sizlardan so’raydiganim,shu Ota-Onaga yaxshilik qilish xaqidaham bir darslik tayyorlasalaring bugungi kunga.iloji bo’lsa tezroq.Assalamu alaykum.

  6. Administrator → 19.09.2012 йил

    Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
    Қилган барча хайрли дуоларингиз учун ташаккур!
    Ота-онага яхшилик қилиш ҳақида қуйидаги манзилга мурожаат қилинг:
    http://forum.tavhid.com/showthread.php?tid=786

  7. zuhrıddın → 21.09.2012 йил

    ollox rozı olsun

  8. akbar → 03.11.2012 йил

    Assalomu alaykum birodarlar! Alloh sizlarni o’z hibzida saqlasin! Bir savolim bor edi. Internetda islomiy saytlar ko’p. Qaysi birlari to’g’riyu qay biri nomaqbul ekanini ojiz aqlimiz bilan anglash qiyin bo’lyapti. Bunga qanday chora topsak bo’ladi???

  9. ABDUMUHTOR → 29.03.2013 йил

    ASSALAMU ALEYKUM VA ROHMATULLOH!

  10. ABDULLOH → 05.06.2013 йил

    Assalomu Alaykum R.B. Bu sayt manzili qayerda. ADMINlar qayerlik, ularning ismlari, ta’limlari, biografiyasi haqida ma’lumot beringlar iltimos

  11. Abdulvahhob → 04.01.2014 йил

    Assalamu alaykum biz elon yozilgandan beri Dilmurod abu Muhammad ustozni darslarini kutvommiz nega bo’miyapti?

  12. Abdulloh7 → 15.02.2014 йил

    Assalamu alekum Alloh yulida boshlagan ishingizga omad

  13. Акром → 04.07.2014 йил

    Ассаламу алайкум ва рахматуллох,админлага бир илтимос, уламолар ва толиби илимларнинг маърузаларини аудиоси б-н тагида текистини куйсангиз яхши буларди, сабаби бизада скачать килиш хавфлилок.

  14. Administrator → 04.07.2014 йил

    Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
    Юклаб олиш хавфли бўлса, ҳар бир аудио файлни тўғридан-тўғри эшитиш имкони йўлга қўйилган, шу услубдан фойдаланишни тавсия қиламиз.
    Аллоҳ енгил қилсин.

Фикр билдиринг

Мулоҳаза билдириш учун рўйхатдан ўтган бўлишингиз керак.